Roman Script    Reciting key words            Previous Sūrah    Quraan Index    Home  

38) Sūrat Şād

Printed format

38)

Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
Ҫӓд Ұа ۚ Ал-Қур'ӓни Ҙӥ Аҙ-Ҙикри 038-001 Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам. ۚ‍‍‍‌ ‌ ‍‍
Бали Ал-Лаҙӥна Кафарӱ Фӥ `Иззатин Ұа Шиқӓқин 038-002 Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар. ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍
Кам 'Аһлакнӓ Мин Қаблиһим Мин Қарнин Фанӓдаұ Ұалӓта Хӥна Манӓҫин 038-003 Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди. ‌‌ ‍‌ ‍‍‍ ‍‌ ‍‌‌ ‌‌‌‌ ‌ ‍‍‍‍
Ұа `Аҗибӱн Җӓ'аһум Мунҙирун Минһум ۖ Ұа Қӓла Ал-Кӓфирӱна Һӓҙӓ Сӓхирун Каҙҙӓбун 038-004 Уларнинг ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: Бу (одам) сеҳргар ва каззобдир. ‌ ‌‌‍‍‌ ‍‌‍‍‍‌‌ ‍‌‍‍ۖ ‌‍ ‍‍‌ ‌‌ ‌‌ ‌
'Аҗа`ала Ал-'Ӓлиһата 'Илаһӓан Ұӓхидӓан ۖнна Һӓҙӓ Лашай'ун `Уҗӓбун 038-005 У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса! дедилар. ‌ ‌‌‌‌ۖ ‌‌ ‍
Ұа Анҭалақа Ал-Мала'у Минһум 'Ани Амшӱ Ұа Аҫбирӱ `Алá 'Ӓлиһатикум ۖнна Һӓҙӓ Лашайн Йурӓду 038-006 Уларнинг аъёнлари: Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир. ‌‌‍‍‍‍ ‌ ‍‌‍‍‍ ‌ ‌ ‌‍‌‌ ‍‌ ‌ ۖ ‌‌ ‍‌ ‍‌‌
Мӓ Сами`нӓ Биһаҙӓ Фӥ Ал-Миллати Ал-'Ӓҳирати 'Ин Һӓҙӓ 'Иллӓ Аҳтилӓқун 038-007 Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу тўқилгандан бошқа нарса эмас. ‌ ‌ ‌‌ ‍‍ ‌‌ ‌ ‌‌ ‍‍
'А'уунзила `Алайһи Аҙ-Ҙикру Мин Байнинӓ ۚ Бал Һум Фӥ Шаккин Мин Ҙикрӥ ۖ Бал Ламмӓ Йаҙӱқӱ `Аҙӓби 038-008 Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?! деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар. ‌‌‍ ‍‍‍‍‌ ‍‌ۚ ‌ ‍‌ ‌‍ ۖ‍‍‍‌ ‌‌ ‌
мндаһум Ҳазӓ'ину Рахмати Раббика Ал-`Азӥзи Ал-Ұаһһӓби 038-009 Ёки уларнинг ҳузурида азизу ўта саҳоватли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми? ‍‌‍‍‍‍‌ ‌‍ ‌‍ ‍‍‍‍‌
м Лаһум Мулку Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи Ұа Мӓ Байнаһумӓ ۖ Фалйартақӱ Фӥ Ал-'Асбӓби 038-010 Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар! ‍‌‍‍‌‌‍ ‌‌ ‌ ۖ‍‍
Җундун Мӓ Һунӓлика Маһзӱмун Мина Ал-'Ахзӓби 038-011 Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар. (Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдир ҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.) ‍‌‍‍‌ ‌ ‍‍‌
Каҙҙабат Қаблаһум Қаұму Нӱхин Ұа `Ӓдун Ұа Фирұну Ҙӱ Ал-'Аұтӓди 038-012 Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган. ‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‌ ‌‍ ‌‌‌ ‌‌
Ұа Ćамӱду Ұа Қаұму Лӱҭин Ұа 'Аҫхӓбу Ал-'Айкати ۚ 'Ӱлӓ'ика Ал-'Ахзӓбу 038-013 Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир. ‍‍‌‌ ‌‍‍‍‌ ‌‌‍‍‍‍‍ ۚ‍‍‌‍‍‍
н Куллун 'Иллӓ Каҙҙаба Ар-Русула Фахаққа `Иқӓби 038-014 Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди. ‌ ‌‌ ‍ ‍‍‍
Ұа Мӓ Йанžуру Һӓ'уулӓ' 'Иллӓ Ҫайхатан Ұӓхидатан Мӓ Лаһӓ Мин Фаұӓқин 038-015 Ана ўшалар бир лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ ‌ ‍‌‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‌‌‌ ‌‌ ‌ ‌‌ ‌ ‌ ‌ ‍‌
Ұа Қӓлӱ Раббанӓ `Аҗҗил Ланӓ Қиҭҭанӓ Қабла Йаұми Ал-Хисӓби 038-016 Улар: Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер! дедилар. ‌ ‌‍‌ ‌ ‍‍‍‌ ‍‍‍ ‍
Аҫбир `Алá Мӓ Йақӱлӱна Ұа Аҙкур `Абданӓ Дӓұӱда Ҙӓ Ал-'Айди ۖннаһу~ 'Аұұӓбун 038-017 Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.) ‍‍‌ ‌ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍‌ ‌‌‌‍‍‌‌‌ ‌‌‌ ‍‌ ۖ~ ‌‌‌
ннӓ Саҳҳарнӓ Ал-Җибӓла Ма`аһу Йусаббихна Бил-`Ашӥйи Ұа Ал-'Ишрӓқи 038-018 Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар. ‍‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍
Ұа Аҭ-Ҭайра Махшӱратан ۖ Куллун Лаһу~ 'Аұұӓбун 038-019 Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчилардир. (Аллоҳ таоло Довудга алайҳиссалом қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.) ‌‍‍‍‍‍‌ ‌‍ ۖ ~ ‌‌‌
Ұа Шададнӓ Мулкаһу Ұа 'Ӓтайнӓһу Ал-Хикмата Ұа Фаҫла Ал-Ҳиҭӓби 038-020 Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. (Биз Довудга Пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.) ‌ ‍ ‌‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍
Ұа Һал 'Атӓка Наба'у Ал-Ҳаҫми 'Иҙ Тасаұұарӱ Ал-Михрӓба 038-021 Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди. ‌‍‍‍‍‍‍‍‍ ‌‌‌ ‌‌
'Иҙ Даҳалӱ `Алá Дӓұӱда Фафази`а Минһум ۖ Қӓлӱ Лӓ Таҳаф ۖ Ҳаҫмӓни Бағá Ба`đунӓ `Алá Ба`đин Фӓхкум Байнанӓ Бил-Хаққи Ұа Лӓ Тушҭиҭ Ұа Аһдинӓ 'Илá Саұӓ Аҫ-Ҫирӓҭи 038-022 Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: Қўрқма, буларикки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил, дедилар. (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.) ‌‌ ‌‍‌ ‌ ‌‌‌‍‍‌‌‌ ‍‌‍‍ۖ ‌ ‌ ‍‍‍ۖ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‌ ‌ ‍‌ ‌ ‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‌ ‍‍‌‌‌ ‍‍
нна Һӓҙӓҳӥ Лаһу Тис`ун Ұа Тис`ӱна На`җатан Ұа Лийа На`җатун Ұӓхидатун Фақӓла 'Акфилнӥһӓ Ұа `Аззанӥ Фӥ Ал-Ҳиҭӓби 038-023 Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: Уни ҳам менинг кафолатимга бер, деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди. ‌ ‌‍‍ ‍ ‌ ‌‍‍‍ ‌ ‌ ‌ ‌‌‌‌ ‍‍‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍‍
Қӓла Лақад Žаламака Бису'уӓли На`җатика 'Илá Ни`ӓҗиһи ۖ Ұа 'Инна Каćӥрӓан Мина Ал-Ҳулаҭӓ'и Лайабғӥ Ба`đуһум `Алá Ба`đин 'Иллӓ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Ұа Қалӥлун Мӓ Һум ۗ Ұа Žанна Дӓұӱду 'Аннамӓ Фатаннӓһу Фӓстағфара Раббаһу Ұа Ҳарра Рӓки`ӓан Ұа 'Анӓба 038-024 У: Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибдир. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз, деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди. ‍‍‍‍‌ ‌‌ ‍ ۖ ‌‌‍‍‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌ ‍‌ ‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‌ ‌ ۗ ‌‍ ‌‌‌‍‍‌‌‌ ‌‍‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌ ‌‍ ‌‍‌ ‌‍‌ ‌‌
Фағафарнӓ Лаһу Ҙӓлика ۖ Ұа 'Инна Лаһунданӓ Лазулфá Ұа Хусна Ма'ӓбин 038-025 Бас, Биз унинг ўша(хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир. ‍‍‍‌ ‍ۖ ‌‌ ‍‌‍‍‍‌ ‌ ‌
Йӓ Дӓұӱду 'Иннӓ Җа`алнӓка Ҳалӥфатан Фӥ Ал-'Арđи Фӓхкум Байна Анӓси Бил-Хаққи Ұа Лӓ Таттаби`и Ал-Һаұá Файуđиллака `Ан Сабӥли Аллӓһи ۚнна Ал-Лаҙӥна Йаđиллӱна `Ан Сабӥли Аллӓһи Лаһум `Аҙӓбун Шадӥдун Бимӓ Насӱ Йаұма Ал-Хисӓби 038-026 Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлари учун ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир. ‌‌‌‍‍‌‌‌ ‌‍‌ ‍‍‍ ‍‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍ ‌ ۚ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍‍‌‍‍‍‌ ‌ ‌ ‍
Ұа Мӓ Ҳалақнӓ Ас-Самӓ'а Ұа Ал-'Арđа Ұа Мӓ Байнаһумӓ Бӓҭилӓан ۚ Ҙӓлика Žанну Ал-Лаҙӥна Кафарӱ ۚ Фаұайлун Лиллаҙӥна Кафарӱ Мина Анӓри 038-027 Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах(азоби)дан вой бўлсин! ‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‌‌ ‌‌‍ ‌‌ ‌ ‍‌ۚ ‍‍‍‍ ‌ۚ ‍‍‍‍ ‌‍‍
м Наҗ`алу Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Кӓлмуфсидӥна Фӥ Ал-'Арđи 'Ам Наҗ`алу Ал-Муттақӥна Кӓлфуҗҗӓри 038-028 Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?! ‍‍‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‌‍ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍
Китӓбун 'Анзалнӓһу 'Илайка Мубӓракун Лийаддаббарӱ 'Ӓйӓтиһи Ұа Лийатаҙаккара 'Ӱлӱ Ал-'Албӓби 038-029 Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир. (Қуръон оятларидан ақлли киши эслатма олади) ‍‍ ‌‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍ ‌‍ ‌ ‌‍ ‌‍‌ ‌‍‍
Ұа Ұаһабнӓ Лидӓұӱда Сулаймӓна ۚ Ни`ма Ал-`Абду ۖннаһу~ 'Аұұӓбун 038-030 Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир. ‌‍‍‍‍‌ ‌‌‍‍‌‌‌ ‍‍‍ ۚ ‍‍‍‌ ۖ~ ‌‌‌
'Иҙ `Уриđа `Алайһи Бил-`Ашӥйи Аҫ-Ҫӓфинӓту Ал-Җийӓду 038-031 Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди. ‌‌ ‍‍‍‍ ‍ ‍‍‍‍‍‍
Фақӓла 'Иннӥ 'Ахбабту Хубба Ал-Ҳайри `Ан Ҙикри Раббӥ Хаттá Таұӓрат Бил-Хиҗӓби 038-032 У: Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто(қуёш) парда ила беркинибди-ку! ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍‌ ‌‍‍‍‌ ‌‍ ‌ ‌‌‍
Руддӱһӓ `Алаййа ۖ Фаҭафиқа Масхӓан Бис-Сӱқи Ұа Ал-'А`нӓқи 038-033 Уларни менга қайтаринг! деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини силай бошлади! (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади.) ‌‌‌ ۖ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍‍
Ұа Лақад Фатаннӓ Сулаймӓна Ұа 'Алқайнӓ `Алá Курсӥйиһи Җасадӓан Ćумма 'Анӓба 038-034 Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди. (Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синов нимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.) ‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍ ‌‌‍‍‍‍‌ ‌ ‍ ‌‌‌ ‍
Қӓла Рабби Ағфир Лӥ Ұа Һаб Лӥ Мулкӓан Лӓ Йанбағӥ Ли'хадин Мин Ба`дӥ ۖннака 'Анта Ал-Ұаһһӓбу 038-035 У: Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан, деди. ‌‍ ‍‍‌ ‌‍ ‌ ‌ ‍‌‍‍‍‍‍‍‌ ‍‌ ۖ‍ ‌‌
Фасаҳҳарнӓ Лаһу Ар-Рӥха Таҗрӥ Би'амриһи Руҳӓ'ан Хайćу 'Аҫӓба 038-036 Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади. ‍‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‌‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌‍
Ұа Аш-Шайӓҭӥна Кулла Баннӓн Ұа Ғаұұӓҫин 038-037 Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. ‍‍‍ ‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍‌
Ұа 'Ӓҳарӥна Муқарранӥна Фӥ Ал-'Аҫфӓди 038-038 Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб (бўйинсундирдик). ‌‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍‌
Һӓҙӓ `Аҭӓ'уунӓ Фӓмнун 'Аұ 'Амсик Биғайри Хисӓбин 038-039 Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ. ‌‌ ‍‍‍‌‌ ‍‌ ‌‌‌ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌
Ұа 'Инна Лаһунданӓ Лазулфá Ұа Хусна Ма'ӓбин 038-040 Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир. ‍‌‍‍‍‌ ‌ ‌
Ұа Аҙкур `Абданӓ 'Аййӱба 'Иҙ Нӓдá Раббаһу~ннӥ Массанӥ Аш-Шайҭӓну Бинуҫбин Ұа `Аҙӓбин 038-041 Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди, деди. ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍ ‌‌‌ ‌‌‌ ‌‍~‍‍‍‍‍‍‌ ‌‌
Аркуđ Бириҗлика ۖ Һӓҙӓ Муғтасалун Бӓридун Ұа Шарӓбун 038-042 Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув), (дейилди). (Яъни, оёғинг билан ерни тепгин, дейиди. Аййуб алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига итоат этиб, оёғи билан ерни тепган эди, у ердан сув чиқди.) ‌‍ۖ ‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ‌‍
Ұа Ұаһабнӓ Лаһу~ 'Аһлаһу Ұа Миćлаһум Ма`аһум Рахматан Миннӓ Ұа Ҙикрá Ли'ұлӥ Ал-'Албӓби 038-043 Ва биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. (Аййубга алайҳиссалом мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейин Аллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳам берди.) ‌‍‍‍‍‌ ~ ‌‍ ‌ ‌‍ ‌ ‍‍‍‍‌ ‌‌‍‌‌ ‍‍
Ұа Ҳуҙ Бийадика Đиғćӓан Фӓđриб Биһи Ұа Лӓ Тахнаć ۗннӓ Ұа Җаднӓһу Ҫӓбирӓан ۚ Ни`ма Ал-`Абду ۖннаһу~ 'Аұұӓбун 038-044 Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма, (дейилди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Эй Аййуб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.) ‍‌ ‍‍‍‌ ‌‌ ۗ‍‌ ‌‍‍‍ ‍‍ۚ ‍‍‍‌ ۖ~ ‌‌‌
Ұа Аҙкур `Ибӓданӓбрӓһӥма Ұа 'Исхӓқа Ұа Йа`қӱба 'Ӱлӥ Ал-'Айдӥ Ұа Ал-'Абҫӓри 038-045 Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларни эсла. ‌‌‌ ‌‍‌ ‌‍‍‌‍‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍
ннӓҳлаҫнӓһум Биҳӓлиҫатин Ҙикрá Ад-Дӓри 038-046 Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди. ‌ ‌‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍‍‌‌ ‌‍‌‌ ‍‌
Ұа 'Иннаһумнданӓ Ламина Ал-Муҫҭафайна Ал-'Аҳйӓри 038-047 Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандир. ‍ ‍‌‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍
Ұа Аҙкур 'Исмӓ`ӥла Ұа Ал-Йаса`а Ұа Ҙӓ Ал-Кифли ۖ Ұа Куллун Мина Ал-'Аҳйӓри 038-048 Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир. (Бу уч Пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.) ‌‌‌ ‌‍‍‍‍‍ ‌ ‌‌‌‌ ۖ
Һӓҙӓ Ҙикрун ۚ Ұа 'Инна Лилмуттақӥна Лахусна Ма'ӓбин 038-049 Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. ‌‌ ‌ۚ ‌‌‍‍‍‍
Җаннӓти `Аднин Муфаттахатан Лаһуму Ал-'Абұӓбу 038-050 Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. ‍‍‍‍ ‍‌
Муттаки'ӥна Фӥһӓ Йад`ӱна Фӥһӓ Бифӓкиһатин Каćӥратин Ұа Шарӓбин 038-051 У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍ ‌ ‌‌ ‍‌ ‌‍
Ұа `Индаһум Қӓҫирӓту Аҭ-Ҭарфи 'Атрӓбун 038-052 Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бордир. ‍‌‍‍‍‌ ‍‍‍ ‌‍
Һӓҙӓ Мӓ Тӱ`адӱна Лийаұми Ал-Хисӓби 038-053 Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир. ‌‌ ‌ ‍‍‌
нна Һӓҙӓ Ларизқунӓ Мӓ Лаһу Мин Нафӓдин 038-054 Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ъеч тугаши йщқдир. ‌‌ ‍‌‍‍‌ ‌ ‍ ‍‌
Һӓҙӓ ۚ Ұа 'Инна Лилҭҭӓғӥна Лашарра Ма'ӓбин 038-055 (Иш) бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат. ‌‌ ۚ ‌‌‍‍‍‍‍ ‍
Җаһаннама Йаҫлаұнаһӓ Фаби'са Ал-Миһӓду 038-056 Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ! ‍‍‍ ‍‍‍‍‌
Һӓҙӓ Фалйаҙӱқӱһу Хамӥмун Ұа Ғассӓқун 038-057 Мана буни татиб турсинлар, қайноқ сув ва йирингни! ‌‌ ‌‍‍‍‌ ‌‍‍‍
Ұа 'Ӓҳару Мин Шаклиһи~ 'Азұӓҗун 038-058 Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни ҳам. ‌‍‍‍‍‌ ‍‌ ~‍ ‌‌‌‌
Һӓҙӓ Фаұҗун Муқтахимун Ма`акум ۖ Лӓ Мархабӓан Биһим ۚннаһум Ҫӓлӱ Анӓри 038-059 Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир, (дейюлур). ‌‌ ‍‌ ‍‍‍ۖۚ‍‍
Қӓлӱ Бал 'Антум Лӓ Мархабӓан Бикум ۖнтум Қаддамтумӱһу Ланӓ ۖ Фаби'са Ал-Қарӓру 038-060 Улар: Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша (жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ! дерлар. ‌ ‌‌‍ ‌ ۖ ‌‌‍‍‍‍ۖ ‍‍‌‌
Қӓлӱ Раббанӓ Ман Қаддама Ланӓ Һӓҙӓ Фазид/һу `Аҙӓбӓан Đи`фӓан Фӥ Анӓри 038-061 Улар: Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил! дерлар. (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.) ‌ ‌‍‌ ‍‌ ‍ ‌ ‌‌ ‌‌‍‌‍‍
Ұа Қӓлӱ Мӓ Ланӓ Лӓ Нарá Риҗӓлӓан Куннӓ На`уддуһум Мина Ал-'Ашрӓр 038-062 Улар: Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз? ‌ ‌ ‌ ‌ ‍‌‌ ‌ ‍‍‍‍‌ ‌‌
'Ӓттаҳаҙнӓһум Сиҳрӥйӓан 'Ам Зӓғат `Анһуму Ал-'Абҫӓру 038-063 Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?! дерлар. ‍‍‌‍‍‍ ‍‍‍‌ ‌ ‌‌‍ ‍‌‍‍‍‍‍‍‍‌
нна Ҙӓлика Лахаққун Таҳӓҫуму 'Аһли Анӓри 038-064 Албатта, мана шу ҳақдирдўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.) ‌ ‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍
Қул 'Иннамӓ 'Анӓ Мунҙирун ۖ Ұа Мӓ Мин 'Илаһин 'Иллӓ Ал-Лаһу Ал-Ұӓхиду Ал-Қаһһӓру 038-065 Сен: Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва ўта қаҳрли Аллоҳгина бор. ‍ ‌‍‍‌ ‌‌ ‍‌‍‍‍‌ۖ ‌‌ ‍‌ ‌‌‌ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‌
Раббу Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи Ұа Мӓ Байнаһумӓ Ал-`Азӥзу Ал-Ғаффӓру 038-066 У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азизу Ғаффордир, деб айт. ‍‌‍‍‌‌‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‌
Қул Һуұа Наба'ун `Аžӥмун 038-067 Бу улуғ бир хабардир. ‍ ‌ ‌ ‍‍‍
нтум `Анһу Му`риđӱна 038-068 Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз. ‍ ‍‌‍‍‍ ‍‍‍
Мӓ Кӓна Лийа Мин `Илмин Бил-Мала'и Ал-'А`лá 'Иҙ Йаҳтаҫимӱна 038-069 Менинг олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида ҳеч билимим бўлмаган эди. (Эй мушриклар, бу Қуръон ва Пайғамбарлик шаъни сиз ўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда (фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим.) ‌ ‍‍‍ ‍‌ ‌ ‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍
н Йӱхá 'Илаййа 'Иллӓннамӓ 'Анӓ Наҙӥрун Мубӥнун 038-070 Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур, деб айт. ‌ ‌ ‌‌ ‌‍‍‌ ‌‌ ‍‍‍
'Иҙ Қӓла Раббука Лилмалӓ'икати 'Иннӥ Ҳӓлиқун Башарӓан Мин Ҭӥнин 038-071 Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман. ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍‌‌ ‌‌ ‍‌
Фа'иҙӓ Саұұайтуһу Ұа Нафаҳту Фӥһи Мин Рӱхӥ Фақа`ӱ Лаһу Сӓҗидӥна 038-072 Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар! деган эди. ‌‌‌ ‍ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍ ‍‌ ‌‌ ‍‍‍‌ ‍
Фасаҗада Ал-Малӓ'икату Куллуһумҗма`ӱна 038-073 Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар.
'Иллӓблӥса Астакбара Ұа Кӓна Мина Ал-Кӓфирӥна 038-074 Магар Иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. ‌ ‌‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍
Қӓла Йӓблӥсу Мӓ Мана`ака 'Ан Тасҗуда Лимӓ Ҳалақту Бийадаййа ۖ 'Ӓстакбарта 'Ам Кунта Мина Ал-`Ӓлӥна 038-075 У зот: Эй Иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?! деди. ‍‍‍‍‍‍ ‌ ‌‌ ‌ ‌ ‍‍‍‍‍ ‌‍‍ۖ ‌ ‍‌‍‍
Қӓла 'Анӓ Ҳайрун Минһу ۖ Ҳалақтанӥ Мин Нӓрин Ұа Ҳалақтаһу Мин Ҭӥнин 038-076 У: Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан, деди. ‌‌ ‍‍‌ ‍‌‍‍ۖ ‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌
Қӓла Фӓҳруҗ Минһӓ Фа'иннака Раҗӥмун 038-077 У зот: Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан. ‍‌‍‍‍‌ ‍ ‌‍
Ұа 'Инна `Алайка Ла`натӥ 'Илá Йаұми Ад-Дӥни 038-078 Ва, албатта, сенга жазо кунигача Менинг лаънатим бўлгай, деди. ‍‍‍ ‍ ‌‌ ‍
Қӓла Рабби Фа'анžирнӥ 'Илá Йаұми Йуб`аćӱна 038-079 У: Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин! деди. ‌‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍
Қӓла Фа'иннака Мина Ал-Мунžарӥна 038-080 У зот: Сен муҳлат берилганлардансан. ‍‌‍‍‍‍
'Илá Йаұми Ал-Ұақти Ал-Ма`лӱми 038-081 Маълум вақтли кунгача, деди. ‌ ‍ ‍‍
Қӓла Фаби`иззатика Ла'уғұийаннаһумҗма`ӥна 038-082 У: Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. ‍‍‍‍‍ ‌
'Иллӓ `Ибӓдака Минһуму Ал-Муҳлаҫӥна 038-083 Магар улардан танланган бандаларинггина (мустаснодир), деди. ‌ ‌ ‍‌‍‍‍‍‍‍‍‍
Қӓла Фӓлхаққу Ұа Ал-Хаққа 'Ақӱлу 038-084 У зот: Ҳақ шулки, Мен фақат ҳақни айтурман. ‌‍
Ла'амла'анна Җаһаннама Минка Ұа Мимман Таби`ака Минһумҗма`ӥна 038-085 Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман, деди. ‍‍‍ ‍‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍ ‌
Қул Мӓ 'Ас'алукум `Алайһи Мин 'Аҗрин Ұа Мӓ 'Анӓ Мина Ал-Мутакаллифӥна 038-086 Сен: Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр-ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман. ‍ ‍‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍‌‌ ‌‍‌ ‌‌
'Ин Һуұа 'Иллӓ Ҙикрун Лил`ӓламӥна 038-087 У (Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос. ‌ ‌‌ ‌
Ұа Лата`ламунна Наба'аһу Ба`да Хӥнин 038-088 Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз, деб айт.
Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
Next Sūrah