Roman Script    Reciting key words            Previous Sūrah    Quraan Index    Home  

29) Sūrat Al-`Ankabūt

Printed format

29)

Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
'Алиф-Лӓм-Мӥм 029-001 Алиф. Лом. Мийм. --
'Ахасиба Анӓсу 'Ан Йутракӱн Йақӱлӱ 'Ӓманнӓ Ұа Һум Лӓ Йуфтанӱна 029-002 Одамлар иймон келтирдик дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми? (Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.) ‍‍‍‍ ‌‌‌ ‌‌‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍‌ ‌ ‌
Ұа Лақад Фатаннӓ Ал-Лаҙӥна Мин Қаблиһим ۖ Фалайа`ламанна Аллӓһу Ал-Лаҙӥна Ҫадақӱ Ұа Лайа`ламанна Ал-Кӓҙибӥна 029-003 Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак. ‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍ ‍‌ ‍‍ۖ ‍‍‍‍‍‌ ‌‍
м Хасиба Ал-Лаҙӥна Йа`малӱна Ас-Саййи'ӓти 'Ан Йасбиқӱнӓ ۚ Сӓ'а Мӓ Йахкумӱна 029-004 Ёки ёмонликларни қиладиганлар Биздан қочиб қутулишни ўйлайдиларми? Қилган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?! ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍‌ ۚ‍‍‌‌ ‌
Ман Кӓна Йарҗӱ Лиқӓ Аллӓһи Фа'инна 'Аҗала Аллӓһи Ла'ӓтин ۚ Ұа Һуұа Ас-Самӥ Ал-`Алӥму 029-005 Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳ белгилаган вақт келгувчидир. У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчидир. ‍‌‍‍ ‌ ‍‍‍‌‌ ۚ ‌‌ ‍‍‍‍‍
Ұа Ман Җӓһада Фа'иннамӓ Йуҗӓһиду Линафсиһи~ ۚнна Аллӓһа Лағанӥйун `Ани Ал-`Ӓламӥна 029-006 Ким жиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун жиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир. ‍‌‍‌ ‌ ۚ ‍ ‍‍‍
Ұа Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Ланукаффиранна `Анһум Саййи'ӓтиһим Ұа Ланаҗзийаннаһум 'Ахсана Ал-Лаҙӥ Кӓнӱ Йа`малӱна 029-007 Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз. ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍ ‌
Ұа Ұаҫҫайнӓ Ал-'Инсӓна Биұӓлидайһи Хуснӓан ۖ Ұа 'Ин Җӓһадӓка Литушрика Бӥ Мӓ Лайса Лака Биһи `Илмун Фалӓ Туҭи`һумӓ ۚ 'Илаййа Марҗи`укум Фа'унабби'укум Бимӓ Кунтум Та`малӱна 029-008 Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгагинадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингиз хабарини берурман. ‌‍‍‌ ‍‍‍‍ۖ ‌‌‌ ‍‍‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍ۚ ‌ ‌ ‍‌‍‍
Ұа Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Ланудҳиланнаһум Фӥ Аҫ-Ҫӓлихӥна 029-009 Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни солиҳлар қаторига қўшурмиз. ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍
Ұа Мина Анӓси Ман Йақӱлу 'Ӓманнӓ Биллӓһи Фа'иҙӓ 'Ӱҙийа Фӥ Ал-Лаһи Җа`ала Фитната Анӓси Ка`аҙӓби Аллӓһи Ұа Ла'ин Җӓ'а Наҫрун Мин Раббика Лайақӱлунна 'Иннӓ Куннӓ Ма`акум ۚ 'Аұалайса Аллӓһу Би'а`лама Бимӓ Фӥ Ҫудӱри Ал-`Ӓламӥна 029-010 Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?! (Бундай одамлар, иймон калимасини айтсак бўлди, ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлаверади, ҳеч қандай ёмонлик етмайди, деб тасаввур қиладилар. Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азоби деб билади. Чидай олмай, турли ҳолатларга тушади ва иймондан қайтади.) ‍‍‍‍ ‍‌‍‍ ‌‍‍‍‍‌ ‍‍ ‌‌ ‌‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‍‍‌ ‍ ‌‍‌‍‍‌‌ ‍‍‍‌ ‍‌ ‌‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‌ ۚ ‌‌‍‍‍‍ ‌ ‍‍‌‍‍‌
Ұа Лайа`ламанна Аллӓһу Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа Лайа`ламанна Ал-Мунӓфиқӥна 029-011 Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур. ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍ ‍‍
Ұа Қӓла Ал-Лаҙӥна Кафарӱ Лиллаҙӥна 'Ӓманӱ Аттаби`ӱ Сабӥланӓ Ұа Лнахмил Ҳаҭӓйӓкум Ұа Мӓ Һум Бихӓмилӥна Мин Ҳаҭӓйӓһум Мин Шай'ин ۖннаһум Лакӓҙибӱна 029-012 Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик, дерлар. Ҳолбуки, улар аларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтаргувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир. ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍ ‌‌ ‌ ‌ ‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍ ‍‌ ‍‍‍ ‍‌ۖ‍ ‌
Ұа Лайахмилунна 'Аćқӓлаһум Ұа 'Аćқӓлӓан Ма`а 'Аćқӓлиһим ۖ Ұа Лайус'алунна Йаұма Ал-Қийӓмати `Аммӓ Кӓнӱ Йафтарӱна 029-013 Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат кунида уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар. (Оятдаги юкдан мурод гуноҳдир. Албатта, кофирлар гуноҳлари юкини кўтарадилар, шу билан бирга, ўз иғволари билан йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарурлар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар.) ‌‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍‌ ‌‍‍‍ۖ ‌‍ ‍‍‍ ‍‍‍‍‌ ‌ ‌
Ұа Лақад 'Арсалнӓ Нӱхӓан 'Илá Қаұмиһи Фалабиćа Фӥһим 'Алфа Санатин 'Иллӓ Ҳамсӥна `Ӓмӓан Фа'аҳаҙаһуму Аҭ-Ҭӱфӓну Ұа Һум Žӓлимӱн 029-014 Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди. (Бир одамнинг минг йилдан ортиқ ҳаёт кечиргани кўпларга ғалати туюлиши мумкин. Лекин бу нарса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Қуръони Каримда келган хабарни инкор қилган одам кофир бўлади. Айни чоқда, бу ҳол ақл тарозусида тортса бўладиган оддий бир иш. Қадимда кишиларнинг умрлари узун бўлгани ҳаммага маълум. Бунинг устига, оз сонли жонзотларнинг умри узун, адади кўпларники қисқа бўлиши ҳам тажрибада кўрилган. Нуҳ алайҳиссалом инсоният тўфон туфайли қирилиб кетган бир даврда яшаганликлари эътиборга олинса, мазкур умрузоқлик оддий бир ҳол экани билинади.) ‌ ‌‌‌ ‌‌ ‌‌ ‍‍ ‌ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍
Фа'анҗайнӓһу Ұа 'Аҫхӓба Ас-Сафӥнати Ұа Җа`алнӓһӓ 'Ӓйатан Лил`ӓламӥна 029-015 Бас, Биз унга ва кема соҳибларига нажот бердик ва у(кема)ни оламларга оят-белги қилдик. ‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍‍‍ ‍ ‌‍‌ ‌
Ұа 'Ибрӓһӥма 'Иҙ Қӓла Лиқаұмиһи А`будӱ Аллаһа Ұа Аттақӱһу ۖ Ҙӓликум Ҳайрун Лакумн Кунтум Та`ламӱна 029-016 Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир. (Иброҳим алайҳиссалом қавмларига илоҳий даъватни жуда содда қилиб тушунтирдилар. Аллоҳга ибодат қилинглар, бошқага эмас, Аллоҳдан қўрқинглар, бошқадан эмас, дедилар. Демак, қиладиган ҳар бир ишингиз Аллоҳнинг розилигини топиш учун бўлсин. Ҳар лаҳзада Аллоҳга тақво қилиб туринг. Ана шунда мақсадга эришасиз.) ‍‍‌‍‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‍‍ ۖ‍‍‌ ‌‌ ‍‌‍‍
ннамӓ Та`будӱна Мин Дӱни Аллӓһи 'Аұćӓнӓан Ұа Таҳлуқӱна 'Ифкӓан ۚнна Ал-Лаҙӥна Та`будӱна Мин Дӱни Аллӓһи Лӓ Йамликӱна Лакум Ризқӓан Фӓбтағӱ `Инда Аллӓһи Ар-Ризқа Ұа А`будӱһу Ұа Ашкурӱ Лаһу~ ۖ 'Илайһи Турҗа`ӱна 029-017 Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз, деди. ‍‌ ‍‍‌ ‍‌‍‍‌ ‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍ ‌‌ۚ ‍‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‌ ‍ ‌ ‍‍‍ ‌‍‍‌‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍‌~ ۖ ‌‍‍‍
Ұа 'Ин Тукаҙҙибӱ Фақад Каҙҙаба 'Умамун Мин Қабликум ۖ Ұа Мӓ `Алá Ар-Расӱли 'Иллӓ Ал-Балӓғу Ал-Мубӥну 029-018 Агар сизлар ёлғончи қилсангиз, бас, сиздан олдинги умматлар ҳам ёлғончи қилганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ. ‌‌ ‌ ‍‍‍‌ ‌‌ ‍‌ ‍‍ۖ ‌‌ ‌ ‍‍ ‌‌
'Аұалам Йараұ Кайфа Йубди'у Аллӓһу Ал-Ҳалқа Ćумма Йу`ӥдуһу~ ۚнна Ҙӓлика `Алá Аллӓһи Йасӥрун 029-019 Аллоҳ махлуқни аввал-бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайтаришини кўрмайдиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир. (Ҳар лаҳзада Аллоҳ таоло турли мавжудотларни йўқдан бор қилаётгани кўрилади. Дунёда пайдо бўлаётган ҳар бир янги нарсани Аллоҳ таоло яратаётгани аниқ. Буни тушуниб етмоқ лозим. Ўша янги пайдо бўлаётган махлуқотлардан, мавжудотлардан энг кичигини, энг соддасини, энг оддийини ҳам одамзот ярата олмайди. Барча инсонлар тўпланиб уринсалар ҳам, бу ишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Бу ҳам тажрибадан ўтган ҳақиқат. Инсон энди шу ҳақиқатни тан олиши лозимки, ана ўша барча махлуқотларни йўқдан бор қилган зотга уларни қиёматда яна қайта тирилтириш жуда ҳам осон. Чунки йўқдан бор қилган зотга борни қайтариш ҳеч гап эмас.) ‌ ‍‌‌‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ~ ۚ ‌ ‌
Қул Сӥрӱ Фӥ Ал-'Арđи Фӓнžурӱ Кайфа Бада'а Ал-Ҳалқа ۚ Ćумма Аллӓһу Йунши'у Ан-Наш'ата Ал-'Ӓҳирата ۚнна Аллӓһа `Алá Кулли Шайн Қадӥрун 029-020 Сен:Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. ‍ ‌‌‍‍‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍‍ ۚ ‍ ‍‌‍‍‍‍‍‍ ۚ ‍ ‌ ‍
Йу`аҙҙибу Ман Йашӓ'у Ұа Йархаму Ман Йашӓۖ Ұа 'Илайһи Туқлабӱна 029-021 Кимни хоҳласа, азоблайдир, кимни хоҳласа, раҳм қиладир. Унгагина қайтарилурсизлар. ‍‌‍‍‌‌ ‌ ‍‌‍‍‌‌ ۖ ‌‌‍‍‍‍ ‍‍‍
Ұа Мӓнтум Биму`җизӥна Фӥ Ал-'Арđи Ұа Лӓ Фӥ Ас-Самӓۖ Ұа Мӓ Лакум Мин Дӱни Аллӓһи Мин Ұа Лӥйин Ұа Лӓ Наҫӥрин 029-022 Сиз на ер юзида ва на кўкда У зотни ожиз қолдиргувчи эмассиз. Сизга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас, деб айт. (Cиз ер юзида ҳам, кўкда ҳам Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула олмайсиз. Унга қайтиб боришингиз, жазоингизни олишингиз турган гап.) ‌ ‌‌‍‍‍‌‍ ‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ۖ ‌‌ ‍‌‍‍‌ ‍ ‍‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍
Ұа Ал-Лаҙӥна Кафарӱ Би'ӓйӓти Аллӓһи Ұа Лиқӓ'иһи~ 'Ӱлӓ'ика Йа'исӱ Мин Рахматӥ Ұа 'Ӱлӓ'ика Лаһум `Аҙӓбун 'Алӥмун 029-023 Аллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга куфр келтирганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар. Ана ўшаларнинг ўзларига аламли азоб бор. (Ҳа, бу дунёда фақат кофиргина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади. Чунки у ўзининг кофирлиги туфайли Аллоҳ билан бўлган алоқасини узади. ) ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍ ‍ ‌‍‍‍‍‍‌‍‍‍ ‌ ‍‌ ‌‍ ‌‌‍‍‌‍‍‍ ‍‍‌
Фамӓ Кӓна Җаұӓба Қаұмиһи~ 'Иллӓн Қӓлӱ Ақтулӱһу 'Аұ Харриқӱһу Фа'анҗӓһу Аллӓһу Мина Анӓри ۚнна Фӥ Ҙӓлика Ла'ӓйӓтин Лиқаұмин Йу'уминӱна 029-024 Унинг қавмининг жавоби: Уни ўлдиринглар ёки ўтда ёқинглар! дейишларидан бошқа нарса бўлмади. Бас, Аллоҳ уни ўтдан қутқарди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. ‌ ‍‍‍ ‍‍‌ ‍ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‌ ۚ ‌ ‍‍‍‌ ‍‍‍
Ұа Қӓла 'Иннамӓ Аттаҳаҙтум Мин Дӱни Аллӓһи 'Аұćӓнӓан Маұаддата Байникум Фӥ Ал-Хайӓати Ад-Дунйӓ ۖ Ćумма Йаұма Ал-Қийӓмати Йакфуру Ба`đукум Биба`đин Ұа Йал`ану Ба`đукум Ба`đӓан Ұа Ма'ұӓкуму Анӓру Ұа Мӓ Лакум Мин Нӓҫирӥна 029-025 У: Сизлар, албатта, ҳаёти дунёдаги ўзаро маваддатингиз учун Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингиз. Сўнгра қиёмат кунида баъзингиз баъзингизга куфр келтирурсиз ва баъзингиз баъзингизни лаънатларсиз. Ва жойингиз дўзахдир. Ҳамда сизга нусрат бергувчилар бўлмас. ‍‌ ‍‍‍ ‍‌‍‍‌ ‍ ‌‌‌ ‌ ‍‍ ‍‌‍‌ ۖ ‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍ ‍‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ‌‌ ‍‌
Фа'ӓмана Лаһу Лӱҭун ۘ Ұа Қӓла 'Иннӥ Муһӓҗирун 'Илá Раббӥ ۖннаһу Һуұа Ал-`Азӥзу Ал-Хакӥму 029-026 Бас, унга Лут иймон келтирди ва: Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилгувчиман. Албатта, У азиз ва ҳакимдир, деди. (Яъни, Иброҳимга алайҳиссалом Лут иймон келтирди. Лут алайҳиссалом Иброҳимга алайҳиссалом жиян бўлар эди. Лут алайҳиссалом амакилари Иброҳимга алайҳиссалом иймон келтирган биринчи одам бўлдилар. Шунингдек, Иброҳимга алайҳиссалом хотинлари Биби Сора ҳам иймон келтирган эдилар. Тафсирчи уламоларимиз оятдаги Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилгувчиман жумласини ким айтгани тўғрисида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, бу гапни Лут алайҳиссалом айтган, десалар, кўплари, Иброҳим алайҳиссалом айтган, дейдилар. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳга ҳижрат қилиш, дунёдаги барча нарсани ташлаб, Аллоҳ таолога томон интилиш туйғуси Иброҳимда алайҳиссалом ҳам, Лутда алайҳиссалом ҳам кучли бўлган. Аллоҳ таолонинг азиз-ғолиб, барчадан устун эканлигига ва ҳар нарсани ҳикмат билан қилишига ҳам уларнинг ишончлари юқори даражада бўлган.) ‍‍ۘ ‌‍‍ ‌‌ ‌‌ ‌‍ ۖ‍‍‍‍‌
Ұа Ұаһабнӓ Лаһу~ 'Исхӓқа Ұа Йа`қӱба Ұа Җа`алнӓ Фӥ Ҙуррӥйатиһи Ан-Нубӱұата Ұа Ал-Китӓба Ұа 'Ӓтайнӓһу 'Аҗраһу Фӥ Ад-Дунйӓ ۖ Ұа 'Иннаһу Фӥ Ал-'Ӓҳирати Ламина Аҫ-Ҫӓлихӥн 029-027 Биз унга Исҳоқни ва Яқубни бахш этдик ва Пайғамбарлик ҳамда китобни унинг зурриётида бўладиган қилдик. Унга бу дунёда ажрини бердик. Албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай. ‌‍‍‍‍‌ ~ ‌‍‍‍ ‌‍‍‍ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍ ‌‍‍ ‌‌‍‍‍‍‍ ‍‌‍‌ ۖ ‌‌ ‍‍ ‍‍
Ұа Лӱҭӓан 'Иҙ Қӓла Лиқаұмиһи~ннакум Лата'тӱна Ал-Фӓхишата Мӓ Сабақакум Биһӓ Мин 'Ахадин Мина Ал-`Ӓламӥна 029-028 Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз. ‍‌‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‍ ‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‌
'А'иннакум Лата'тӱна Ар-Риҗӓла Ұа Тақҭа`ӱна Ас-Сабӥла Ұа Та'тӱна Фӥ Нӓдӥкуму Ал-Мункара ۖ Фамӓ Кӓна Җаұӓба Қаұмиһи~ 'Иллӓн Қӓлӱ А'тинӓ Би`аҙӓби Аллӓһи 'Ин Кунта Мина Аҫ-Ҫӓдиқӥна 029-029 Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва тўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!деди. Унинг қавмининг жавоби: Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир, дейишдан бошқа бўлмади. ‍‍‍ ‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‌‍‍‍‍ۖ ‌ ‍‍‍ ‍‍‌ ‍ ‌‌ ‌‌ ‍‍‌ ‍ ‌‌ ‍‌‍‍‍‍‍‌
Қӓла Рабби Анҫурнӥ `Алá Ал-Қаұми Ал-Муфсидӥна 029-030 У: Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер, деди. (Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди.Аллоҳ Лут алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳишачи қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳимга алайҳиссалом фарзанд кўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад ила улар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар.) ‌‍ ‍‍‍ ‌ ‍‍
Ұа Ламмӓ Җӓ'ат Русулунӓбрӓһӥма Бил-Бушрá Қӓлӱннӓ Муһликӱ 'Аһли Һаҙиһи Ал-Қарйати ۖнна 'Аһлаһӓ Кӓнӱ Žӓлимӥна 029-031 Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар, дедилар. ‍‍‍‌ ‍‍‍‌ ‌‍‌ ‌‍‍‌‍‍‍‍‍ ‍‌‌ ‍‍‌ ‌‍‌ ‌ ‌ ‍‍ۖ ‌‌
Қӓла 'Инна Фӥһӓ Лӱҭӓан ۚ Қӓлӱ Нахну 'А`ламу Биман Фӥһӓ ۖ Ланунаҗҗийаннаһу Ұа 'Аһлаһу~ 'Иллӓ Амра'атаһу Кӓнат Мина Ал-Ғӓбирӥн 029-032 У: Унда Лут бор-ку?! деди. Улар: Биз унда ким борлигини яхши биламиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берамиз. Магар унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир, дедилар. ‍‌ۚ ‌ ‌ ‍‌ۖ‍‍ ‌‌~ ‌‌ ‌‍ ‍‍‍‍
Ұа Ламмӓн Җӓ'ат Русулунӓ Лӱҭӓан Сӥ'а Биһим Ұа Đӓқа Биһим Ҙар`ӓан Ұа Қӓлӱ Лӓ Таҳаф Ұа Лӓ Тахзан ۖннӓ Мунаҗҗӱка Ұа 'Аһлака 'Иллӓ Амра'атака Кӓнат Мина Ал-Ғӓбирӥна 029-033 Элчиларимиз Лутга келишганида, у улар сабабли маҳзун бўлди ва келишларидан юраги сиқилди. Улар: Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз. Магар хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир. (Лутнинг алайҳиссалом Аллоҳ юборган фаришталарни кўриб хафа бўлишларига сабаб бор эди. Аввалло, элчи-фаришталар навқирон ҳуснли йигитлар қиёфасида келган эдилар. Қолаверса, Лут алайҳиссалом уларнинг элчи-фаришталар эканидан ҳали-ҳануз хабар топмаган эдилар. Шунинг учун ёш ва чиройли меҳмон йигитларга жиноятчи қавм тажовуз қилиб, мезбон Лутни алайҳиссалом шарманда этишлари мумкин эди. Шу сабабли Лут алайҳиссалом уларни кўриб маҳзун бўлдилар ва юраклари сиқилди.) ‍‍‌ ‌‌‍‍‌ ‌‌ ‍‌‌ ‍‍‍‌ ‌‍ ‌‌‌ ‌‍‌ ‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‌ ۖ‍‌ ‍‍‍ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍
ннӓ Мунзилӱна `Алá 'Аһли Һаҙиһи Ал-Қарйати Риҗзӓан Мина Ас-Самӓ'и Бимӓ Кӓнӱ Йафсуқӱна 029-034 Албатта, Биз ушбу шаҳар аҳолиси бошига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан азоб туширгувчимиз, дедилар. ‍‌ ‍‌‍‍‍‍‍‍‌ ‌ ‍‍‍‌‍‍‍‍‌‌ ‌ ‌ ‍‍‍
Ұа Лақад Таракнӓ Минһӓ 'Ӓйатан Баййинатан Лиқаұмин Йа`қилӱна 029-035 Батаҳқиқ, Биз ундан ақл юритгувчи қавмлар учун очиқ-ойдин оят-белгилар қолдирганмиз. (Лут қавмидан, улар яшаб ўтган диёрдан уларнинг жиноятлари оқибати нима билан тугаганини эслатиб турувчи нишоналар қолдирилгандир. Бу нишоналар ўша қавм ҳақидаги қисса, оят ва эсдаликлар бўлиши мумкин. Шунингдек, улар яшаб ўтган юртнинг қолдиқлари ҳам бўлиши мумкин. Ўлик денгиз ҳудудида Садум шаҳрининг қолдиқлари топилган, ҳозирда кўпчилик бориб кўрмоқда.) ‌ ‍‌ ‍‌‍‍‍‍‌ ‌ ‌ ‍‍‍‌ ‍‍‍
Ұа 'Илá Мадйана 'Аҳӓһум Шу`айбӓан Фақӓла Йӓ Қаұми А`будӱ Аллаһа Ұа Арҗӱ Ал-Йаұма Ал-'Ӓҳира Ұа Лӓ Та`ćаұ Фӥ Ал-'Арđи Муфсидӥн 029-036 Ва Мадянга биродарлари Шуайбни (юбордик). Бас, у: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, охират кунидан умидвор бўлинг ва ер юзида бузғунчилик ила харакат қилиб юрманг, деди. (Шуайб алайҳиссалом ҳам, Иброҳимнинг алайҳиссалом зурриётларидан чиққан араблардандирлар.) ‌‌ ‍ ‌‍‍ ‌‌ ‍‍‍ ‍ ‌ ‍‍‍‍‌ ‌‌ ‌‌ ‌‍‍‍
Факаҙҙабӱһу Фа'аҳаҙат/һуму Ар-Раҗфату Фа'аҫбахӱ Фӥ Дӓриһим Җӓćимӥна 029-037 Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Шунда уларни бир силкиниш тутди ва диёрларида чўккалаб қолдилар. (Мадян аҳлининг қай тарзда ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабар тафсилоти бошқа сураларда ўтди. Аввал уларга қаттиқ ва даҳшатли овоз келиб, қалбларини ёриб юборди. Кейин кучли зилзила бўлиб, уларни тутдек тўкиб қўйди. Ҳаммалари турган жойларида чўккалаб қолиб, ҳалок бўлдилар. Бу ҳалокат уларнинг иймон йўлига юрмаганликларининг жазоси эди.) ‍‍‍ ‍‌ ‌‌
Ұа `Ӓдӓан Ұа Ćамӱда Ұа Қад Табаййана Лакум Мин Масӓкиниһим ۖ Ұа Заййана Лаһуму Аш-Шайҭӓну 'А`мӓлаһум Фаҫаддаһум `Ани Ас-Сабӥли Ұа Кӓнӱ Мустабҫирӥна 029-038 Ва Од ва Самудни (ҳам ҳалок этдик). Батаҳқиқ, бу сизга уларнинг масканларидан аён бўлиб турибди. Шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатиб, уларни йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар кўриб-билиб тургувчи эдилар. ‌‌‌ ‌‍‍‍‌‌ ‌‍‌ ‍‌ ۖ ‌‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍
Ұа Қӓрӱна Ұа Фирұна Ұа Һӓмӓна ۖ Ұа Лақад Җӓ'аһум Мӱсá Бил-Баййинӓти Фӓстакбарӱ Фӥ Ал-'Арđи Ұа Мӓ Кӓнӱ Сӓбиқӥна 029-039 Қорун, Фиръавн ва Ҳомонларни (ҳам ҳалок қилдик). Батаҳқиқ, Мусо уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирди. Бас, улар ер юзида мутакаббирлик қилдилар ва қочиб қутулгувчи бўлмадилар. ‍‌‍‍‌ ‌‍ ‌‍‍‍ ۖ ‌‍‍‍‌ ‍‍‍‌ ‌ ‍‍‍‌‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍
Факуллӓан 'Аҳаҙнӓ Биҙанбиһи ۖ Фаминһум Ман 'Арсалнӓ `Алайһи Хӓҫибӓан Ұа Минһум Ман 'Аҳаҙат/һу Аҫ-Ҫайхату Ұа Минһум Ман Ҳасафнӓ Биһи Ал-'Арđа Ұа Минһум Ман 'Ағрақнӓ ۚ Ұа Мӓ Кӓна Аллӓһу Лийаžлимаһум Ұа Лакин Кӓнӱнфусаһум Йаžлимӱна 029-040 Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга ютдирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар. ‌ ‌‍‍‌ ‌‍‍ ۖ ‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍‌ ‌‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌‍‍‍‍ ‌‍‌‍‍‍ ‍‌ ‍‌ ‌‍ ‌‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌‍‍‍‍‍‍‌ ۚ ‌‌ ‍‍‍ ‍ ‍‍‍‍ ‌‍‌‌ ‌‌‍ ‍‍‍
Маćалу Ал-Лаҙӥна Аттаҳаҙӱ Мин Дӱни Аллӓһи 'Аұлийӓ'а Камаćали Ал-`Анкабӱти Аттаҳаҙат Байтӓан ۖ Ұа 'Инна 'Аұһана Ал-Буйӱти Лабайту Ал-`Анкабӱти ۖ Лаұ Кӓнӱ Йа`ламӱна 029-041 Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди. (Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми уларга фарқи йўқ.) ‍‍‍‍‍‍‌‌ ‍‌‍‍‌ ‍ ‌‌‍‍‍‌‌ ‍‌‍‍‍‍‍‍ ‍‍ۖ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍‌‍‍‍‍‍‍ ۖ
нна Аллӓһа Йа`ламу Мӓ Йад`ӱна Мин Дӱниһи Мин Шайн ۚ Ұа Һуұа Ал-`Азӥзу Ал-Хакӥму 029-042 Албатта, Аллоҳ улар ўзидан бошқа нима нарсага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У азиз ва ҳаким зотдир. ‍ ‌ ‍‍‍ ‍‌ ‌‌‍ ‍‌ۚ ‌‌ ‍‍‍‍‌
Ұа Тилка Ал-'Амćӓлу Наđрибуһӓ Лилннӓси ۖ Ұа Мӓ Йа`қилуһӓ 'Иллӓ Ал-`Ӓлимӱна 029-043 Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас. (Ҳа, Аллоҳ таоло келтираётган мисолларни ақлли кишиларгина тўла тушуниб етадилар. Ундан ўзларига ибрат оладилар. Ақлсизлар эса, бу мисолларни тушуниш ўрнига Макка мушриклари каби: Муҳаммаднинг Робби пашша ва ўргимчакни гапириб юрибди, деб масхара қиладилар.) ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍ ۖ ‌‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‌
Ҳалақа Аллӓһу Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđа Бил-Хаққи ۚнна Фӥ Ҙӓлика Ла'ӓйатан Лилму'уминӥна 029-044 Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун оят-белги бордир. ‍‍ ‍‌‍‍‌‌‍ ۚ
Атлу Мӓ 'Ӱхийа 'Илайка Мина Ал-Китӓби Ұа 'Ақиму Аҫ-Ҫалӓата ۖнна Аҫ-Ҫалӓата Танһá `Ани Ал-Фахшӓ'и Ұа Ал-Мункари ۗ Ұа Лаҙикру Аллӓһи 'Акбару Ұа ۗ Аллӓһу Йа`ламу Мӓ Таҫна`ӱна 029-045 Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур. (Қуръонни тиловат қилиб, кишиларга етказиш Ислом даъватининг асосий омилидир. Ушбу илоҳий китоб маъноларини кишиларга етказиш, унинг таълимотларига амал қилишга чақириш даъватчининг асосий иши бўлмоғи лозим. Биз намозни тўкис адо эт деб таржима қилган жумлани тўридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ағдарадиган бўлсак, намозни тик турғиз бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни, тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбарга (с.а.в.) намоз ўқи деб эмас, намозни тўкис адо эт, деб хитоб қилмоқда. Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фоҳиша ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан қайтади.) ‌ ‌‍‍‌ ‌‍‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍ۖ ‍‍‍ ‍‌‍‍‍‌ ‍‍‌‌ ‌‍‌‍‍‍‍‍‍‌ ۗ ‌‌ ‍ ‌‌ ۗ ‌ ‍‍‍
Ұа Лӓ Туҗӓдилӱ 'Аһла Ал-Китӓби 'Иллӓ Би-Атӥ Һийа 'Ахсану 'Иллӓ Ал-Лаҙӥна Žаламӱ Минһум ۖ Ұа Қӱлӱ 'Ӓманнӓ Биал-Лаҙӥнзила 'Илайнӓ Ұа 'Унзила 'Илайкум Ұа 'Илаһунӓ Ұа 'Илаһукум Ұӓхидун Ұа Нахну Лаһу Муслимӱна 029-046 Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз унга бўйсунгувчимиз, денглар. (Оятда зулм қилмаган аҳли китоблар билан яхши, гўзал услубда мужодала қилишга амр этилмоқда. Аввало, зулм қилган аҳли китоблар ким эканини ажратиб олайлик. Аҳли китобларнинг зулм қилганлари хоҳ яҳудий, хоҳ насроний бўлсин, ўзларига келган илоҳий таълимотларни бузиб, Аллоҳга ширк келтирган, соф ақидани ўзгартирганлардир. Демак, улар билан яхши услубда мужодала қилишга ўрин йўқ, чунки улар золимлардир.) ‌ ‌‍‌ ‌ ‍‍ ‌‌ ‍ ‌ ‌‌ ‍‍‍‌ ‍‌‍‍ۖ ‌‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍‌ ‍ ‌‌‍ ‌‌ ‌‌‌‍ ‌ ‌‌‌ ‌‌ ‌‌‌ ‌ ‍
Ұа Каҙалика 'Анзалнӓ 'Илайка Ал-Китӓба ۚ Фа-Ал-Лаҙӥна 'Ӓтайнӓһуму Ал-Китӓба Йу'уминӱна Биһи ۖ Ұа Мин Һӓ'уулӓ' Ман Йу'умину Биһи ۚ Ұа Мӓ Йаҗхаду Би'ӓйӓтинӓ 'Иллӓ Ал-Кӓфирӱна 029-047 Ана шундай қилиб, сенга ҳам китоб нозил қилдик. Бас, Биз уларга китоб берган кимсалар унга иймон келтирурлар. Анавилардан ҳам унга иймон келтирадиганлари бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор этурлар. (Қуръон оятларини ким инкор этса, ким уларга иймон келтирмаса, ўша кофирдир. Хоҳ у аҳли китобдан бўлсин, хоҳ мушриклардан бўлсин, хоҳ бошқа тоифадан бўлсин. Баъзи бир устамон аҳли китоблар ҳозирда содда мусулмонларнинг бошини аввалги оят маъноси билан айлантирмоқдалар. Мана, Қуръонда сизлар билан бизни тенг дейилган, Илоҳимиз бир, фарқи йўқ, келинглар, Инжил ўқинглар, черковга киринглар, деб йўлдан урмоқдалар. Кейинги оят эса, айтилмай қолиб кетмоқда. Мусулмонлар Қуръондан узоқлашганда ана шундай мусибатлар келиб чиқади. Ислом келди, бошқа барча динлар ботил бўлди. Қуръон келди, бошқа барча китоблар насх бўлди. Ушбу ҳақиқатни ҳамма яхши билмоғи даркор.) ‌‌‍‍‌ ‌‍‍‍‍‍ ۚ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍ ۖ ‌‍‌‍‍‌‌‌ ‍‌ ۚ ‌‌ ‍‍‍‍‌ ‍‌ ‌‌
Ұа Мӓ Кунта Татлӱ Мин Қаблиһи Мин Китӓбин Ұа Лӓ Таҳуҭҭуһу Бийамӥника ۖ 'Иҙӓан Лӓртӓба Ал-Мубҭилӱна 029-048 Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳага тушган бўлур эдилар. (Бу ўқиш-ёзишни билади, бирор китобдан ўқигандир, бирор устоздан ёзиб олгандир, деб Қуръоннинг илоҳий китоб эканлиги ҳақида шубҳага тушган бўлар эдилар.) ‌ ‍‌‍‍‍ ‌ ‍‌ ‍‍‍‍ ‍‌‍‍‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍ ۖ ‌‌‌‌ ‌‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍
Бал Һуұа 'Ӓйӓтун Баййинӓтун Фӥ Ҫудӱри Ал-Лаҙӥна 'Ӱтӱ Ал-`Илма ۚ Ұа Мӓ Йаҗхаду Би'ӓйӓтинӓ 'Иллӓ Аž-Žӓлимӱна 029-049 Йўқ! У(Қуръон) илм берилганлар кўксидаги очиқ-ойдин оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур. ‌ ‌‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‌‍‍‌ ‍‍‍‍ ‌‍‍ ۚ ‌‌ ‍‍‍‍‌ ‍‌ ‌‌ ‍‍
Ұа Қӓлӱ Лаұлӓнзила `Алайһи 'Ӓйӓтун Мин Раббиһи ۖ Қул 'Иннамӓ Ал-'Ӓйӓту `Инда Аллӓһи Ұа 'Иннамӓ 'Анӓ Наҙӥрун Мубӥнун 029-050 Ва улар: Унга Роббидан мўжизалар нозил қилинса эди, дедилар. Сен: Мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса, фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос, дегин. ‌ ‌ ‌‌‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‌ ‍‌ ‌‍ ۖ ‍ ‌‍‌ ‍‍ ‍‌‍‍‍‌ ‍ ‌‌‍‍‌ ‌‌ ‍‍‍
'Аұалам Йакфиһимннӓнзалнӓ `Алайка Ал-Китӓба Йутлá `Алайһим ۚнна Фӥ Ҙӓлика Ларахматан Ұа Ҙикрá Лиқаұмин Йу'уминӱна 029-051 Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбу китобни нозил этганимиз кифоя қилмайдими?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир. ‌ ‌‌ ‌‌‍‌ ‍‍‍‍‍ۚ ‌ ‍ ‌ ‌‌‍‌‌ ‍‍‍
Қул Кафá Биллӓһи Байнӥ Ұа Байнакум Шаһӥдӓан ۖ Йа`ламу Мӓ Фӥ Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи Ұа ۗ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Бил-Бӓҭили Ұа Кафарӱ Биллӓһи~ 'Ӱлӓ'ика Һуму Ал-Ҳӓсирӱна 029-052 Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфр келтирганлар, ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир, деб айт. ‍ ‌ ‍‍ ‌ ‌ۖ‍‌‍‍‌‌‍ ۗ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍ ‌‌‌ ‍‍ ‌‍‍‌‍‍‍ ‍‍‍‌
Ұа Йаста`җилӱнака Бил-`Аҙӓби ۚ Ұа Лаұлӓ 'Аҗалун Мусамман Лаҗӓ'аһуму Ал-`Аҙӓбу Ұа Лайа'тийаннаһум Бағтатан Ұа Һум Лӓ Йаш`урӱна 029-053 Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Агар белгиланган ажал бўлмаганида, уларга, албатта, азоб келган бўлур эди. Албатта, уларга у тўсатдан, улар сезмаган ҳолда келур. ‍‍‌ ۚ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍ ‌ ‌ ‌ ‌
Йаста`җилӱнака Бил-`Аҙӓби Ұа 'Инна Җаһаннама Ламухӥҭатун Бил-Кӓфирӥна 029-054 Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, жаҳаннам ҳеч шубҳасиз кофирларни ўраб тургувчидир. ‍‍‌ ‌‌‍‍‍ ‍‍‍‍‌‌ ‍
Йаұма Йағшӓһуму Ал-`Аҙӓбу Мин Фаұқиһим Ұа Мин Тахти 'Арҗулиһим Ұа Йақӱлу Ҙӱқӱ Мӓ Кунтум Та`малӱна 029-055 У кунда азоб уларни устларидан ва оёқлари остидан ўраб олур ва У зот: Қилиб юрган амалларингиз (жазосини) тотинг! деб айтур. ‍‍‍‍‌ ‍‌‍ ‌‍‌ ‌‌ ‌‍‍‍ ‌‌‌ ‌ ‍‌‍‍
Йӓ `Ибӓдийа Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱнна 'Арđӥ Ұӓси`атун Фа'ӥйӓйа Фӓ`будӱни 029-056 Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар. (Сиз Менинг бандамсиз, ер Менинг ерим. Кофирлар бирор жойда иймонингиз учун, дину диёнатингиз учун сизга тинчлик бермаётган бўлса, қийноқ-қистовга олаётган бўлса, Менинг ерим кенг, бошқа томонида яшаб, истиқомат қилишингиз мумкин.) ‍‍‍‍ ‌‍‌ ‌ ‌‌‍‍ ‌‌‌‌ ‍‍‍
Куллу Нафсин Ҙӓқату Ал-Маұти ۖ Ćумма 'Илайнӓ Турҗа`ӱна 029-057 Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз. ‌ ‌‍‍‌‍‍ ۖ ‌‌
Ұа Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Ланубаұұи'аннаһум Мина Ал-Җаннати Ғурафӓан Таҗрӥ Мин Тахтиһӓ Ал-'Анһӓру Ҳӓлидӥна Фӥһӓ ۚ Ни`ма 'Аҗру Ал-`Ӓмилӥна 029-058 Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олимақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши! ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌ ۚ‍‌
Ал-Лаҙӥна Ҫабарӱ Ұа `Алá Раббиһим Йатаұаккалӱна 029-059 Улар сабр қилган ва Роббиларигагина таваккул қиладиган зотлардир. ‍‍‍‍‌‌ ‌‌ ‌‍
Ұа Ка'аййин Мин Дӓббатин Лӓ Тахмилу Ризқаһӓ Ал-Лаһу Йарзуқуһӓ Ұа 'Ӥйӓкум ۚ Ұа Һуұа Ас-Самӥ Ал-`Алӥму 029-060 Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир. Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризқга муҳтож бўлганида, уни тановвул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учун ҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқ жамғармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановвул қилади, холос. Аммо ризқ топилмасдан, бирортаси очқаб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади. Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий таълимотлардан узоқ бўлган баъзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат, деб ўйлайдилар. Улар ўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар. ‍‌‍‍‌‌ ‌ ‌‍‍‌ ‌‍‍‌ ‌‌ ۚ ‌‌ ‍‍‍‍‍
Ұа Ла'ин Са'алтаһум Ман Ҳалақа Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđа Ұа Саҳҳара Аш-Шамса Ұа Ал-Қамара Лайақӱлунна Аллӓһу ۖ Фа'аннӓ Йу'уфакӱна 029-061 Агар улардан: Осмонлару ерни ким яратган ва қуёшнию ойни ўз измига қаратган ким? деб сўрасанг: Аллоҳ, дерлар. Бас, унда қаёққа бурилмоқдалар?! ‍‌ ‍‌ ‍‍ ‍‌‍‍‌‌‍ ‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍ ۖ ‍‌
Ал-Лаһу Йабсуҭу Ар-Ризқа Лиман Йашӓ'у Мин `Ибӓдиһи Ұа Йақдиру Лаһу~ ۚнна Аллӓһа Бикулли Шай'ин `Алӥмун 029-062 Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ризқини кенг қилиб қўядир ва хоҳлаганиникини тор қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. ‍‍‍‍ ‍‌‍ ‍‌‍‍‌‌ ‍‌ ‌‍‍‍‍‍‌ ~ ۚ ‍ ‍
Ұа Ла'ин Са'алтаһум Ман Наззала Мина Ас-Самӓ'и Мӓн Фа'ахйӓ Биһи Ал-'Арđа Мин Ба`ди Маұтиһӓ Лайақӱлунна Аллӓһу ۚ Қули Ал-Хамду Лиллӓһ ۚ Бал 'Акćаруһум Лӓ Йа`қилӱна 029-063 Агар улардан: Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?! деб сўрасанг, албатта, улар: Аллоҳ, дерлар. Сен: Аллоҳга ҳамд бўлсин! деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар. (Мушрикларга тиллари билан ўзларига қарши далил айтдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.) ‍‌ ‍‌ ‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‌‌‌ ‌ ‌‍ ‍‌ ‌ ‌ ‍‍‍‍‍ ۚ ۚ ‌ ‌ ‍‍‍
Ұа Мӓ Һаҙиһи Ал-Хайӓату Ад-Дунйӓ 'Иллӓ Лаһұун Ұа Ла`ибун ۚ Ұа 'Инна Ад-Дӓра Ал-'Ӓҳирата Лаһийа Ал-Хайаұӓну ۚ Лаұ Кӓнӱ Йа`ламӱна 029-064 Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир. ‍‍ ‍‌‍‍‌ ‌‌ ‌ ‌ۚ ‌‌ ‍‍‌‌‍‍‍ ‍‍‌ ۚ
Фа'иҙӓ Ракибӱ Фӥ Ал-Фулки Да`аұ Ал-Лаһа Муҳлиҫӥна Лаһу Ад-Дӥна Фаламмӓ Наҗҗӓһум 'Илá Ал-Барри 'Иҙӓ Һум Йушрикӱна 029-065 Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар. ‌‌‌ ‌‍ ‌‌‌ ‍ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‌ ‌‌ ‌ ‌‌‌‌ ‍
Лийакфурӱ Бимӓ 'Ӓтайнӓһум Ұа Лийатаматта`ӱ ۖ Фасаұфа Йа`ламӱна 029-066 Улар Биз берган нарсага куфр келтираверсинлар ва ҳузур қилаверсинлар! Бас, тезда билурлар. ‌ ‍‌ ‌ ‌ۖ
'Аұалам Йараұ 'Аннӓ Җа`алнӓ Харамӓан 'Ӓминӓан Ұа Йутаҳаҭҭафу Анӓсу Мин Хаұлиһим ۚ 'Афабиӓлбӓҭили Йу'уминӱна Ұа Бини`мати Аллӓһи Йакфурӱна 029-067 Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни билмабмидилар?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар талон-тарожга учрамоқдалар. Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Макка аҳли Ҳарами Шарифнинг ҳурмати сабабидан омонликда яшар эдилар. Ҳеч ким уларга тегмас, ҳатто ёмон қарамас, балки Ҳарами Шарифнинг юзидан уларни ҳам улуғлар, эҳтиром қилар эдилар. Ҳарамнинг чегарасидан ташқаридагиларни эса, хоҳлаганлар ўлдирар, хоҳлаганлар олиб кетиб, қул қилар ёки молу дунёсини тортиб олар эди.) ‌ ‍‌‌‌ ‌‍‌ ‌ ‍‌ ‌‌ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌ ۚ‍ ‍‍‍‍ ‌
Ұа Ман 'Аžламу Миммани Афтарá `Алá Аллӓһи Каҙибӓан 'Аұ Каҙҙаба Бил-Хаққи Ламмӓ Җӓ'аһу~ ۚ 'Алайса Фӥ Җаһаннама Маćұан Лилкӓфирӥна 029-068 Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Кофирларга жаҳаннамда турар жой йўқмиди?! ‍‌ ‌‍‍ ‍‍‍‌‌ ‌ ‍ ‌ ‌‌‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍~ ۚ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌ ‍
Ұа Ал-Лаҙӥна Җӓһадӱ Фӥнӓ Ланаһдийаннаһум Субуланӓ ۚ Ұа 'Инна Аллӓһа Лама`а Ал-Мухсинӥна 029-069 Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир. ‍‍‍‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍‍ ‌ ۚ ‌‌
Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
Next Sūrah