Roman Script    Reciting key words            Previous Sūrah    Quraan Index    Home  

24) Sūrat An-Nūr

Printed format

24)

Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
Сӱратун 'Анзалнӓһӓ Ұа Фараđнӓһӓ Ұа 'Анзалнӓ Фӥһӓ 'Ӓйӓтин Баййинӓтин Ла`аллакум Таҙаккарӱна 024-001 (Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарз қилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки эсласангиз. ‌‍ ‌‌‍‌ ‌‍‍‌ ‌‌‌‍‌ ‍‌ ‌‍‍‍ ‌ ‍‍‍‌ ‌
Аз-Зӓнийату Ұа Аз-Зӓнӥ Фӓҗлидӱ Кулла Ұӓхидин Минһумӓ Миӓ'ата Җалдатин ۖ Ұа Лӓ Та'ҳуҙкум Биһимӓ Ра'фатун Фӥ Дӥни Аллӓһи 'Ин Кунтум Ту'уминӱна Биллӓһи Ұа Ал-Йаұми Ал-'Ӓҳири ۖ Ұа Лӥаш/һад `Аҙӓбаһумӓ Ҭӓ'ифатун Мина Ал-Му'уминӥна 024-002 Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз, сизларни уларга нисбатан Аллоҳнинг динида шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар. (Никоҳда бўлмай, эр-хотинлик ҳаётини таниб олмаганлар зино қилсалар, ушбу оятнинг ҳукмига биноан юз даррадан урилади.) ‍‌ ‌‍‌ ‍‌‌ ‌‌‌ ‍‌‍‍‍‌ ۖ ‌‌ ‍‍ ‌ ‌‍‌‌‌ ‌‍‍‍‍ ‌‌ ‍‌‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‌ ۖ ‌‍‌ ‌‌
Аз-Зӓнӥ Лӓ Йанкиху 'Иллӓ Зӓнийатан 'Аұ Мушрикатан Ұа Аз-Зӓнийату Лӓ Йанкихуһӓ 'Иллӓ Зӓнин 'Аұ Мушрикун ۚ Ұа Хуррима Ҙӓлика `Алá Ал-Му'уминӥна 024-003 Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаром қилинмишдир. (Зинокор Ислом жамияти жисмидан умуман олиб ташланади. Гувоҳлиги қабул қилинмайдиган бўлади, мўминлар билан никоҳда бўлишдан ман этилади ва ҳоказо.) ‍‌ ‌ ‍‌‍‍‍ ‌‌ ‌‌ ‌‌‌ ‍ ‌ ‌‍‌ ‌ ‍‌‍‍‍‍‌ ‌‌ ‌‍‍‌ ‌‌‌ ‍ۚ ‌ ‌ ‌
Ұа Ал-Лаҙӥна Йармӱна Ал-Мухҫанӓти Ćумма Лам Йа'тӱ Би'арба`ати Шуһадӓ'а Фӓҗлидӱһум Ćамӓнӥна Җалдатан Ұа Лӓ Тақбалӱ Лаһум Шаһӓдатан 'Абадӓан ۚ Ұа 'Ӱлӓ'ика Һуму Ал-Фӓсиқӱна 024-004 Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир. ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍ ‌ ‌ ‍‍‌‌‌ ‍‌ ‍‍‍‍ ‌ ‌‌ ‍‍‍‌ ‌ ‌‌ۚ ‌‌‍‍‌‍‍‍ ‍‍
'Иллӓ Ал-Лаҙӥна Тӓбӱ Мин Ба`ди Ҙӓлика Ұа 'Аҫлахӱ Фа'инна Аллӓһа Ғафӱрун Рахӥмун 024-005 Магар бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар (мустасно). Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир. ‍‍‍‌ ‍‌ ‌ ‌ ‌‌‍ ‍‍‍‍‌ ‌‍
Ұа Ал-Лаҙӥна Йармӱна 'Азұӓҗаһум Ұа Лам Йакун Лаһум Шуһадӓ'у 'Иллӓнфусуһум Фашаһӓдату 'Ахадиһим 'Арба`у Шаһӓдӓтин Биллӓһи~ ۙннаһу Ламина Аҫ-Ҫӓдиқӥна 024-006 Ўз жуфтларига (бўҳтон) тоши отиб, фақат ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, бас, улардан ҳар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у ростгўйлардан эканлиги ҳақида шоҳидлик беришдир. ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‌‌‌‌ ‌ ‍‌ ‍‍‌‌‌ ‌‌ ‌‌‍ ‌ ‌ ‌‌ ‌‍‍‌ ‌ ‍ۙ ‍‍‍‌
Ұа Ал-Ҳӓмисату 'Анна Ла`ната Аллӓһи `Алайһи 'Ин Кӓна Мина Ал-Кӓҙибӥна 024-007 Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини (айтишликдир). ‌‍‍‍‍ ‌ ‍ ‍‍‍‍ ‌‌‍‍
Ұа Йадра'у `Анһӓ Ал-`Аҙӓба 'Ан Таш/һада 'Арба`а Шаһӓдӓтин Биллӓһи~ ۙннаһу Ламина Ал-Кӓҙибӥна 024-008 Ва у(аёл)дан азобни қайтарадиган нарса, Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у(эр) ёлғончилардандир, деб шоҳидлик беришидир. ‌‍‌‌ ‍‌‍‍‍‌ ‍‍‌ ‌‌ ‌ ‌‌ ‌‍‍‌ ‌ ‍ۙ
Ұа Ал-Ҳӓмисата 'Анна Ғаđаба Аллӓһи `Алайһӓн Кӓна Мина Аҫ-Ҫӓдиқӥна 024-009 Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса, ўзи(аёл)га Аллоҳнинг ғазаби бўлишини (айтишликдир). ‌‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍ ‍‌ ‌‌‍‍ ‍‍‍‌
Ұа Лаұлӓ Фаđлу Аллӓһи `Алайкум Ұа Рахматуһу Ұа 'Анна Аллӓһа Таұұӓбун Хакӥмун 024-010 Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида!.. Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли зот бўлмаганида эди!.. ‌ ‍‍‍‍ ‌‌‍ ‌‌ ‍‍‌
нна Ал-Лаҙӥна Җӓ'ӱ Бил-'Ифки `Уҫбатун Минкум ۚ Лӓ Тахсабӱһу Шаррӓан Лакум ۖ Бал Һуұа Ҳайрун Лакум ۚ Ликулли Амри'ин Минһум Мӓ Актасаба Мина Ал-'Иćми Ұа ۚ Ал-Лаҙӥ Таұаллá Кибраһу Минһум Лаһу `Аҙӓбун `Аžӥмун 024-011 Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган бир тўдадир. Уни ўзингизга ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир. (Ислом душманлари ақлий тортишувларда, жанг майдонларида мусулмонлардан устун кела олишларига кўзлари етмаганидан кейин мусулмонларнинг энг кучли нуқтасини заифлаштириш учун очиқдан-очиқ иғво, бўҳтон, туҳмат ва уйдирма қилишга ўтдилар. Гапни бошқа ёққа буриб, ҳақиқатдан четга чиқиш, ёлғондан уйдирма тўқиш, бўҳтон ва иғво қилиш араб тилида ифк дейилади. Мунофиқлар Ойиша онамизга нисбатан ифк уюштирдилар. Уларнинг ифкига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилдилар. Орада катта фитна чиқди. Ойиша онамизни зино қилганликда айблай бошладилар. У кишига нисбатан ифкиғво, бўҳтон, туҳмат ва уйдирма уюштирилди. Бу ҳодиса Ифк ҳодисаси номи билан машҳурдир.) ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‌‌‌ ‍‍‍‌ ‍‌‍‍ۚ ‌ ‍‍‍ۖ‍‍ۚ ‌ ‍‌‍‍‍ ‌ ۚ ‌ ‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍ ‍ ‍‍‌‍‍
Лаұлӓ 'Иҙ Сами`тумӱһу Žанна Ал-Му'уминӱна Ұа Ал-Му'уминӓту Би'анфусиһим Ҳайрӓан Ұа Қӓлӱ Һӓҙӓ 'Ифкун Мубӥнун 024-012 У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: Бу очиқ-ойдин ифк-ку! десалар бўлмасмиди?! ‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‍‍‍‍‍‌‌ ‌‍‌ ‌
Лаұлӓ Җӓ'ӱ `Алайһи Би'арба`ати Шуһадӓۚ Фа'иҙ Лам Йа'тӱ Биш-Шуһадӓ'и Фа'ӱлӓ'ика `Инда Аллӓһи Һуму Ал-Кӓҙибӱна 024-013 У(ифкчи)лар ўша(ифк)га тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?! Бас, гувоҳларни келтира олмаган чоғда ана ўшалар ўзлари Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончидирлар. ‌ ‍‍‍‍‍‌‌‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‌‌‌ ۚ ‌‌ ‌ ‍‍‍‌‌‌ ‍‍‌‍‍‍ ‍‌‍‍‍‌
Ұа Лаұлӓ Фаđлу Аллӓһи `Алайкум Ұа Рахматуһу Фӥ Ад-Дунйӓ Ұа Ал-'Ӓҳирати Ламассакум Фӥ Мӓ 'Афаđтум Фӥһи `Аҙӓбун `Аžӥмун 024-014 Агар дунёю охиратда сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида, ўзингиз ичига шўнғиган нарса учун сизни, албатта, буюк азоб тутар эди. ‌ ‍‍‍‍ ‌‌‍ ‍‌‍‌ ‌‍‍‌ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‌‍‍
'Иҙ Талаққаұнаһу Би'алсинатикум Ұа Тақӱлӱна Би'афұӓһикум Мӓ Лайса Лакум Биһи `Илмун Ұа Тахсабӱнаһу Һаййинӓан Ұа Һуұа `Инда Аллӓһи `Аžӥмун 024-015 Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у(ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир. ‌‌ ‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍ ‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍ ‌ ‌‍ ‌ ‌‌ ‍‌‍‍‍‌ ‍ ‍‍‍
Ұа Лаұлӓ 'Иҙ Сами`тумӱһу Қултум Мӓ Йакӱну Ланӓн Натакаллама Биһаҙӓ Субхӓнака Һӓҙӓ Буһтӓнун `Аžӥмун 024-016 Уни эшитган чоғингизда: Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмайди. Сен, Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир! десангиз бўлмасмиди?! ‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‍ ‌ ‍‍‍‌ ‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍
Йа`иžукуму Аллӓһу 'Ан Та`ӱдӱ Лимиćлиһи~ 'Абадӓан 'Ин Кунтум Му'уминӥна 024-017 Агар мўмин бўлсангиз, ҳаргиз у(ифк)га ўхшаш нарсага қайтмаслигингизни Аллоҳ сизга ваъз-насиҳат қилур. ‍ ‌‌ ‌‌‌ ‌‌‌‌ ‌‌ ‍‌‍‍
Ұа Йубаййину Аллӓһу Лакуму Ал-'Ӓйӓти Ұа ۚ Аллӓһу `Алӥмун Хакӥмун 024-018 Аллоҳ сизга оятларни баён қилур. Ва Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. ‍‍ ۚ‍‍‍
нна Ал-Лаҙӥна Йухиббӱна 'Ан Ташӥ Ал-Фӓхишату Фӥ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Лаһум `Аҙӓбун 'Алӥмун Фӥ Ад-Дунйӓ Ұа Ал-'Ӓҳирати Ұа ۚ Аллӓһу Йа`ламу Ұа 'Антум Лӓ Та`ламӱна 024-019 Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар. ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‌‌‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‌ ‌‍‍‍‍‍‌‍‌‍‌ ‌‍‍ ۚ ‌‌‌‍ ‌
Ұа Лаұлӓ Фаđлу Аллӓһи `Алайкум Ұа Рахматуһу Ұа 'Анна Аллӓһа Ра'ӱфун Рахӥм 024-020 Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида... Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳмли бўлмаганида... ‌ ‍‍‍‍ ‌‌‍ ‌‌ ‍ ‌‍‍‍‌ ‌ ‌‍
Йӓ 'Аййуһӓ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Лӓ Таттаби`ӱ Ҳуҭуұӓти Аш-Шайҭӓни ۚ Ұа Ман Йаттаби` Ҳуҭуұӓти Аш-Шайҭӓни Фа'иннаһу Йа'муру Бил-Фахшӓ'и Ұа Ал-Мункари ۚ Ұа Лаұлӓ Фаđлу Аллӓһи `Алайкум Ұа Рахматуһу Мӓ Закӓ Минкум Мин 'Ахадин 'Абадӓан Ұа Лакинна Аллӓһа Йузаккӥ Ман Йашӓ'у Ұа ۗ Аллӓһу Самӥ`ун `Алӥмун 024-021 Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хохлаган кишини поклайдир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. ‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍ ‌‍‌ ۚ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‌‌ ‌‍‌‍‍‍‍‍‍‌ ‌‌ ۚ‍‍‍ ‌‌‍ ‌ ‌‌ ‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌‌ ‌‌‌ ‌‍ ‍ ‍‌‍‍‌‌ ‌ ۗ‍‍‍
Ұа Лӓ Йа'тали 'Ӱлӱ Ал-Фаđли Минкум Ұа Ас-Са`ати 'Ан Йу'утӱ 'Ӱлӥ Ал-Қурбá Ұа Ал-Масӓкӥна Ұа Ал-Муһӓҗирӥна Фӥ Сабӥли Аллӓһи ۖ Ұа Лӥа`фӱ Ұа Лӥаҫфахӱ ۗ 'Алӓ Тухиббӱна 'Ан Йағфира Аллӓһу Лакум Ұа ۗ Аллӓһу Ғафӱрун Рахӥмун 024-022 Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир. (Ойиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: Аллоҳ таоло мени оқлаш учун ушбу оятларни нозил қилганида Абу Бакр (у киши қариндош бўлгани ва фақирлиги учун Мистоҳ ибн Асосага нафақа бериб турардилар): Аллоҳга қасамки, Ойиша ҳақида қилган гапи учун Мистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди. Абу Бакр (р.а.) дарҳол: Ҳа! Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ мени мағфират қилишини хуш кўраман, дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақаларини қайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: Аллоҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳеч узмайман, дедилар.) ‌ ‌‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍ ‌‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍ۖ‌ ‌‍‍‍‍‍ۗ ‌‌ ‍‍‍ ‌‌‍‍‍‍‍‍‌ ۗ ‍‍‍‍‌ ‌‍
нна Ал-Лаҙӥна Йармӱна Ал-Мухҫанӓти Ал-Ғӓфилӓти Ал-Му'уминӓти Лу`инӱ Фӥ Ад-Дунйӓ Ұа Ал-'Ӓҳирати Ұа Лаһум `Аҙӓбун `Аžӥмун 024-023 Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга (бўҳтон) тоши отганлар, бу дунёю охиратда лаънатланурлар. Уларга катта азоб бордур. ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‍‌‍‌ ‌‍‍‍‍‌‍‍
Йаұма Таш/һаду `Алайһим 'Алсинатуһум Ұа 'Айдӥһим Ұа 'Арҗулуһум Бимӓ Кӓнӱ Йа`малӱна 024-024 У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур. ‌ ‌ ‌‌ ‌‌‌ ‌
Йаұма'иҙин Йуұаффӥһиму Аллӓһу Дӥнаһуму Ал-Хаққа Ұа Йа`ламӱна 'Анна Аллӓһа Һуұа Ал-Хаққу Ал-Мубӥну 024-025 Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар. ‍ ‌ ‌‍‍‍ ‍ ‌
Ал-Ҳабӥćӓту Лилҳабӥćӥна Ұа Ал-Ҳабӥćӱна Лилҳабӥćӓти Ұа ۖ Аҭ-Ҭаййибӓту Лилҭҭаййибӥна Ұа Аҭ-Ҭаййибӱна Лилҭҭаййибӓти ۚ 'Ӱлӓ'ика Мубарра'ӱна Миммӓ Йақӱлӱна ۖ Лаһум Мағфиратун Ұа Ризқун Карӥмун 024-026 Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир. (Шу билан ифк ҳодисаси мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясига етди. Бу ҳодиса Пайғамбар (с.а.в.) оиласининг поклигини ва бу оилани Аллоҳнинг Ўзи сақлашини исбот этди.) ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ۖ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ۚ‍‍‌‍‍‍‍‍‌‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‍‍ ۖ‍‍‍‍‌ ‌‌‍‌ ‍
Йӓ 'Аййуһӓ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Лӓ Тадҳулӱ Буйӱтӓан Ғайра Буйӱтикум Хаттá Таста'нисӱ Ұа Тусаллимӱ `Алá 'Аһлиһӓ ۚ Ҙӓликум Ҳайрун Лакум Ла`аллакум Таҙаккарӱна 024-027 Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. (Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин.) ‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‌ ‍‍‍‌ ‌ ‍‍‌ ‌ ‌ ‌‌ ‍‌ ‌‌ ‌ ۚ ‍‍‌ ‌
Фа'ин Лам Таҗидӱ Фӥһӓ 'Ахадӓан Фалӓ Тадҳулӱһӓ Хаттá Йу'уҙана Лакум ۖ Ұа 'Ин Қӥла Лакум Арҗи`ӱ Фӓрҗи`ӱ ۖ Һуұа 'Азкá Лакум Ұа ۚ Аллӓһу Бимӓ Та`малӱна `Алӥмун 024-028 Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир. ‌ ‍‌ ‌‌‌‌ ‌ ‍‍‍‍‌ ‌ ‌ ۖ ‌‌‌ ‍‍‌ ‌ۖ ‌ ‌‌‌ ۚ ‌ ‍‍‍
Лайса `Алайкум Җунӓхун 'Ан Тадҳулӱ Буйӱтӓан Ғайра Маскӱнатин Фӥһӓ Матӓн Лакум Ұа ۚ Аллӓһу Йа`ламу Мӓ Тубдӱна Ұа Мӓ Тактумӱна 024-029 Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни билади. ‍‍‍ ‍‍‍ ‌‌‍‍‌ ‌ ‍‍‌ ‌‌ ‌ ‍‍‍ ۚ ‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‌
Қул Лилму'уминӥна Йағуđđӱ Мин 'Абҫӓриһим Ұа Йахфаžӱ Фурӱҗаһум ۚ Ҙӓлика 'Азкá Лаһум ۗнна Аллӓһа Ҳабӥрун Бимӓ Йаҫна`ӱна 024-030 Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. ‍ ‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‌ ‌ ۚ ‌ ‌‌‌ ۗ ‍‍‍‍‍‌ ‌ ‍‍‍
Ұа Қул Лилму'уминӓти Йағđуđна Мин 'Абҫӓриһинна Ұа Йахфаžна Фурӱҗаһунна Ұа Лӓ Йубдӥна Зӥнатаһунна 'Иллӓ Мӓ Žаһара Минһӓ ۖ Ұа Лӥаđрибна Биҳумуриһинна `Алá Җуйӱбиһинна ۖ Ұа Лӓ Йубдӥна Зӥнатаһунна 'Иллӓ Либу`ӱлатиһинна 'Аұ 'Ӓбӓ'иһинна 'Аұ 'Ӓбӓ'и Бу`ӱлатиһинна 'Аұ 'Абнӓ'иһинна 'Аұ 'Абнӓ'и Бу`ӱлатиһинна 'Аұ 'Иҳұӓниһинна 'Аұ Банӥҳұӓниһинна 'Аұ Банӥҳаұӓтиһинна 'Аұ Нисӓ'иһинна 'Аұ Мӓ Малакат 'Аймӓнуһунна 'Аұи Ат-Тӓби`ӥна Ғайри 'Ӱлӥ Ал-'Ирбати Мина Ар-Риҗӓли 'Аұи Аҭ-Ҭифли Ал-Лаҙӥна Лам Йаžһарӱ `Алá `Аұрӓти Ан-Нисӓ' ۖ Ұа Лӓ Йаđрибна Би'арҗулиһинна Лийу`лама Мӓ Йуҳфӥна Мин Зӥнатиһинна ۚ Ұа Тӱбӱ 'Илá Аллӓһи Җамӥ`ӓан 'Аййуһӓ Ал-Му'уминӱна Ла`аллакум Туфлихӱна 024-031 Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар. (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.) хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда. Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Зийнат деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Аёл киши ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим, беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин. Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.) ‍ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍ ‌‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍ ‌‍ ‌‌ ‌ ‍‍‌ ‍‌‍‍‍‌ ۖ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍ ‌ ‍ ۖ ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍ ‌‍ ‌‌ ‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍‌‌ ‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍‍ ‌‌‌ ‌‍‍‍‍‌‌ ‍ ‌‌‌ ‌‍‌‍ ‌‌‌ ‍‍‌‍ ‌‌‌ ‍ ‌‍‍‌‍ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‌‌ ‌ ‌‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‌‌ ‌ ‌‍‌ ‍‍‍‍‌‌ ۖ ‌‌ ‍‍‍‍ ‌‍ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌ ‌‍ ۚ ‌‍‌ ‌‌ ‍ ‌ ‌‌ ‍‍
Ұа 'Анкихӱ Ал-'Айӓмá Минкум Ұа Аҫ-Ҫӓлихӥна Мин `Ибӓдикум Ұа 'Имӓ'икум ۚн Йакӱнӱ Фуқарӓ'а Йуғниһиму Аллӓһу Мин Фаđлиһи Ұа ۗ Аллӓһу Ұӓси`ун `Алӥмун 024-032 Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир. ‌‌‌ ‍‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌ ‌ ‌‌‍‍‍ ۚ ‌‌ ‌ ‍‍‍‍‍‌‌‌ ‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍ ۗ ‌‌
Ұа Лӥаста`фифи Ал-Лаҙӥна Лӓ Йаҗидӱна Никӓхӓан Хаттá Йуғнийаһуму Аллӓһу Мин Фаđлиһи Ұа ۗ Ал-Лаҙӥна Йабтағӱна Ал-Китӓба Миммӓ Малакат 'Аймӓнукум Факӓтибӱһум 'Ин `Алимтум Фӥһим Ҳайрӓан ۖ Ұа 'Ӓтӱһум Мин Мӓли Аллӓһи Ал-Лаҙӥ 'Ӓтӓкум ۚ Ұа Лӓ Тукриһӱ Фатайӓтикум `Алá Ал-Биғӓ'и 'Ин 'Арадна Тахаҫҫунӓан Литабтағӱ `Араđа Ал-Хайӓати Ад-Дунйӓ ۚ Ұа Ман Йукриһһунна Фа'инна Аллӓһа Мин Ба`ди 'Икрӓһиһинна Ғафӱрун Рахӥмун 024-033 Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган чўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ушбу ояти каримада учта муҳим масаланикоҳга қодир бўлмаганлар нима қилишлиги, озод бўлишни истаб, ўз хожаси билан шартнома тузган, маълум маблағ эвазига озод бўлишга ҳаракат қилаётган қулу чўрилар ва фоҳишабозлик, яъни, баъзи аёлларни зинога мажбурлаб пул топишга уриниш масалалари муолажа этилмоқда.) ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‌ ‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍ ۗ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‌ ‌ ‌‌ ‍‌ۖ ‌‌ ‍‌‍‍ ۚ ‌‌ ‍‌ ‌ ‍‍‌‌ ‌‌ ‌‌‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍ ‍‍ ‍‌‍‌ ۚ ‌‍‌ ‍ ‍‌ ‌ ‌‍‌‍ ‍‍‍‍‌ ‌‍
Ұа Лақаднзалнӓ 'Илайкум 'Ӓйӓтин Мубаййинӓтин Ұа Маćалӓан Мина Ал-Лаҙӥна Ҳалаұ Мин Қабликум Ұа Маұ`иžатан Лилмуттақӥна 024-034 Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ-ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик. ‌ ‌‌‍‍‌ ‌ ‌‍‍‍‌ ‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍‌‌ ‍‌ ‍‍‍ ‌‍‍‍ ‌ ‍‍‍
Ал-Лаһу Нӱру Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи ۚ Маćалу Нӱриһи Камишкӓатин Фӥһӓ Миҫбӓхун ۖ Ал-Миҫбӓху Фӥ Зуҗӓҗатин ۖ Аз-Зуҗӓҗату Ка'аннаһӓ Каұкабун Дуррӥйун Йӱқаду Мин Шаҗаратин Мубӓракатин Зайтӱниатин Лӓ Шарқӥйатин Ұа Лӓ Ғарбӥйатин Йакӓду Зайтуһӓ Йуđӥ'у Ұа Лаұ Лам Тамсас/һу Нӓрун ۚ Нӱрун `Алá Нӱрин ۗ Йаһдӥ Ал-Лаһу Линӱриһи Ман Йашӓۚ Ұа Йаđрибу Аллӓһу Ал-'Амćӓла Лилннӓси Ұа ۗ Аллӓһу Бикулли Шай'ин `Алӥмун 024-035 Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир. (Суранинг номи ушбу ояти каримадан олинган. Бу ояти карима Нур ояти деб ҳам номланади. Оятда Аллоҳ таолонинг Ўзи Ўз зоти олийсини Нур деб атамоқда. Лекин бу нур сиз билан бизнинг тушунчамиздаги моддий, кўзга таъсир ўтказадиган ёруғлик нури эмас. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати сиз билан бизнинг тасаввуримизга тўғри келмайди. Бу жумлани баъзи уламоларимиз, Аллоҳ осмонлар ва ерни мунаввар қилгувчидир, деб тушунтирганлар. Бошқа бирлари эса, Аллоҳ осмонлару ерни вужудга келтиргувчидир, деганлар. Яна бошқалари, Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни, яъни, борлиқни Ўз нуридан яратгандир, деган маънода тафсир қилганлар. Бу тушунчаларнинг ҳаммаси араб тилида нур сўзи ифода этадиган маънолардан олингандир. Нур сўзи аслида ўзи зоҳир бўлиб, ўзгаларни ҳам зоҳир этувчи вужудга нисбатан ишлатилади. Мисол учун, қоронғуликда ёруғлик зоҳир бўлиб, аввал ўзи кўринади ва шунинг баробарида атрофни ҳам ёритади-кўрсатади.) ‍‍‌‌ ‍‌‍‍‌‌‍ ۚ ‍‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍ۖ ‍‍‍‍‍‍ ‌‌ۖ ‍‌ ‌‌ ‌‌‍‌ ‍‌‌ ‌‍‌ ‌‌ ‌ ‍‌ ‌‌ ‌ ‍‍‍‌‌ ‌‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‌ ‍‍‍ۚ‍‍‌‌ ‌ ‍‍‍ۗ ‍‌‍‍‌‌ ۚ ‌‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍ ۗ
Фӥ Буйӱтин 'Аҙина Аллӓһу 'Ан Турфа`а Ұа Йуҙкара Фӥһӓ Асмуһу Йусаббиху Лаһу Фӥһӓ Бил-Ғудӱұи Ұа Ал-'Ӓҫӓли 024-036 (У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар; ‍‍ ‌‌ ‍ ‌‌ ‌‍‌ ‌ ‌ ‍‍‍‍‌‌ ‌‍‍
Риҗӓлун Лӓ Тулһӥһим Тиҗӓратун Ұа Лӓ Бай`ун `Ан Ҙикри Аллӓһи Ұа 'Иқӓми Аҫ-Ҫалӓати Ұа 'Ӥтӓ Аз-Закӓати ۙ Йаҳӓфӱна Йаұмӓан Татақаллабу Фӥһи Ал-Қулӱбу Ұа Ал-'Абҫӓру 024-037 Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. ‍‍ ‌ ‌ ‌‍‌ ‌‌ ‍‍‍‍ ‍‌ ‌‍‍‍‌ ‍ ‌‌ ‍‍‍ ‌‌‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ۙ‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌
Лийаҗзийаһуму Аллӓһу 'Ахсана Мӓ `Амилӱ Ұа Йазӥдаһум Мин Фаđлиһи Ұа ۗ Аллӓһу Йарзуқу Ман Йашӓ'у Биғайри Хисӓбин 024-038 Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур. ‍‍‍ ‌ ‌ ‌ ‌ ‍‌‍‍‍‍ ۗ ‌‍ ‍‌‍‍‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌
Ұа Ал-Лаҙӥна Кафарӱ 'А`мӓлуһум Касарӓбин Биқӥ`атин Йахсабуһу Аž-Žам'ӓну Мӓ'ан Хаттá 'Иҙӓ Җӓ'аһу Лам Йаҗид/һу Шай'ӓан Ұа Ұаҗада Аллӓһа `Индаһу Фаұаффӓһу Хисӓбаһу Ұа ۗ Аллӓһу Сарӥ Ал-Хисӓби 024-039 Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшайдир. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайдир. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир. (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқларнинг ҳоли ажойиб услуб ила васф этилмоқда. Ўзлари чанқоқ одамга, амаллари эса, саҳродаги саробга ўхшатилмоқда. Мунофиқлар ҳам бу дунёда ўзларича, у қилдим-бу қилдим, деб амалларини санаб, яхши-яхши умидлар билан охират томон кетаверадилар. Қиёмат қоим бўлиб, манзилга етганларида эса, ҳеч нарса топмайдилар. Қилган амалимизнинг савобини топамиз, деб борган жойларида Аллоҳни топадилар ва Аллоҳ уларни бекаму кўст ҳисоб-китоб қилади.) ‍‍‍‌ ‌ ‍‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‌‌ ‍‌ ‌‌‌‌ ‍‍‍‍‍‌ ‌‌‌ ‍ ‍‌‍‍‍‍ ۗ‍‍‍
'Аұ Каžулумӓтин Фӥ Бахрин Луҗҗӥйин Йағшӓһу Маұҗун Мин Фаұқиһи Маұҗун Мин Фаұқиһи Сахӓбун ۚ Žулумӓтун Ба`đуһӓ Фаұқа Ба`đин 'Иҙӓҳраҗа Йадаһу Лам Йакад Йарӓһӓ ۗ Ұа Ман Лам Йаҗ`али Аллӓһу Лаһу Нӱрӓан Фамӓ Лаһу Мин Нӱрин 024-040 Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас. (Ушбу ояти каримада ҳам Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқларнинг ҳолати ажойиб услуб ила васф қилинмоқда. Яъни, денгизни катта тўлқин қоплаб олгандир. Бу тўлқин эса, зулмат устига зулматдир. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўша қоп-қора тўлқиннинг устидан қоп-қора булут қоплаб турибди. Бу зулматлар остида кофир ва мунофиқ қандай қилиб Аллоҳнинг нурини кўрсин. У ўз қўлини кўра олмагандан кейин, Аллоҳнинг нурини кўра олмаслиги турган гап.) ‌‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‍‍‍‌ ‍‌‌ ‍‌‍‍ۚ ‍‍‍‍‌ ‍‍‍‍‌ ‍‌ ‌‌‌ ‌‍ ‌ ‍‌‌ ۗ ‌‍‌‍‍‍ ‍ ‌‌‌‌ ‌ ‍ ‍‌
'Алам Тарáнна Аллӓһа Йусаббиху Лаһу Ман Фӥ Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи Ұа Аҭ-Ҭайру Ҫӓффӓтин ۖ Куллун Қад `Алима Ҫалӓтаһу Ұа Тасбӥхаһу Ұа ۗ Аллӓһу `Алӥмун Бимӓ Йаф`алӱна 024-041 Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир. ‌ ‌ ‍ ‍ ‍‌ ‍‌‍‍‌‌‍‍‍‍‍‍‌ ‍‍ۖ‍‍ ‌‍ ۗ‍‍‍‍‌‌ ‌
Ұа Лиллӓһ Мулку Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи ۖ Ұа 'Илá Аллӓһи Ал-Маҫӥру 024-042 Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир. ‍‌‍‍‌‌‍ ۖ ‌‌‌ ‍‍
'Алам Тарáнна Аллӓһа Йузҗӥ Сахӓбӓан Ćумма Йу'уаллифу Байнаһу Ćумма Йаҗ`алуһу Рукӓмӓан Фатарá Ал-Ұадқа Йаҳруҗу Мин Ҳилӓлиһи Ұа Йуназзилу Мина Ас-Самӓ'и Мин Җибӓлин Фӥһӓ Мин Барадин Файуҫӥбу Биһи Ман Йашӓ'у Ұа Йаҫрифуһун Ман Йашӓۖ Йакӓду Санӓ Барқиһи Йаҙ/һабу Бил-'Абҫӓри 024-043 Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур. ‌ ‌ ‍ ‌‌ ‍‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‌‌ ‍‍‍ ‍‌ ‍‍‍‍‍‍‌‌ ‍‌‍‍‌ ‌ ‍‌‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍ ‍ ‍‌‍‍‌‌ ‌‍‍‍ ‍‌ ‍‌‍‍‌‌ ۖ‍‍‌‌ ‌ ‍‍‍‍‍
Йуқаллибу Аллӓһу Ал-Лайла Ұа Ан-Наһӓра ۚнна Фӥ Ҙӓлика Ла`ибратан Ли'ұлӥ Ал-'Абҫӓри 024-044 Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир. ‍‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‌‍ۚ ‌ ‍‍‍‍‍ ‍‍ ‍‍‍‍
Ұа Аллӓһу Ҳалақа Кулла Дӓббатин Мин Мӓн ۖ Фаминһум Ман Йамшӥ `Алá Баҭниһи Ұа Минһум Ман Йамшӥ `Алá Риҗлайни Ұа Минһум Ман Йамшӥ `Алá 'Арба`ин ۚ Йаҳлуқу Аллӓһу Мӓ Йашӓۚнна Аллӓһа `Алá Кулли Шайн Қадӥрун 024-045 Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. ‍‍‍‍‌‌ ‍‌‍‍‌‌ۖ ‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍ ‌‍‌‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍‍ ‌‍‌‍‍‍ ‍‌‌ ‌‌ۚ‍‍‍‍ ‍ ‌ ‍‍‍‌‌ ۚ ‍ ‌ ‍
Лақаднзалнӓ 'Ӓйӓтин Мубаййинӓтин Ұа ۚ Аллӓһу Йаһдӥ Ман Йашӓ'у 'Илá Ҫирӓҭин Мустақӥмин 024-046 Батаҳқиқ, Биз очиқ-ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир. ‌ ‌‌‍‍‌ ‌‍‍‍‌ ‍‍‍ۚ ‍‌‍‍‌‌ ‌‌ ‍‌‌ ‍‍‍
Ұа Йақӱлӱна 'Ӓманнӓ Биллӓһи Ұа Бир-Расӱли Ұа 'Аҭа`нӓ Ćумма Йатаұаллá Фарӥқун Минһум Мин Ба`ди Ҙӓлика ۚ Ұа Мӓ 'Ӱлӓ'ика Бил-Му'уминӥна 024-047 Улар: Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик, дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. (У гуруҳмунофиқлардир. Улар тиллари билан: Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик, дейдилар. Лекин иймонга амални қўшмайдилар. Оғизлари билан иймонли эканлари ҳақида сафсата сотсалар ҳам, ҳаётда иймон тақозоси ила амал қилмай, Ислом шариатига юришни истамай, бошқа қонун-қоидалар асосида яшашга уринадилар. Аллоҳга ва Пайғамбарга (с.а.в.) иймонлари борлигини айтсалар ҳам, уларга итоат этишлари ҳақида оғиз кўпиртириб сўзласалар ҳам, амал қилмайдилар. Уларга, айниқса, Нур сураси ўқилганда юраклари сиқилиб кетади. Чунки бу сура уларга зинони, очиқ-сочиқликни, ахлоқий бузуқлик бўлмиш ҳавойи нафснинг хоҳишларини ман қилиб, одоб-ахлоқ доирасида ҳалол-пок яшашни таклиф этади. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Тиллари билан айтган гапларига амал қилиш керак бўлганда юз ўгириб, бошқа томонга қараб кетадилар.) ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‌ ‍‍ ‌‍‍ ‌‌‍‍‌ ‍ ‌ ‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍ ‍‌ ‌ ‌ ۚ ‌‍‌ ‌‍‍‌‍‍‍
Ұа 'Иҙӓ Ду`ӱ 'Илá Аллӓһи Ұа Расӱлиһи Лийахкума Байнаһум 'Иҙӓ Фарӥқун Минһум Му`риđӱна 024-048 Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир. ‌‌‌‌ ‌‍‌ ‌‌ ‍ ‌‌‍ ‌‌‌‌ ‍‍‍‍‌ ‍‌‍‍‍ ‍‍‍
Ұа 'Ин Йакун Лаһуму Ал-Хаққу Йа'тӱ 'Илайһи Муҙ`инӥна 024-049 Агар ҳақ улар(тарафда) бўлса, у (Пайғамбар)га бўйин эгиб келурлар. ‌‌ ‍‌ ‌ ‌‍‍‍
'Афӥ Қулӱбиһим Мараđун 'Ам Артӓбӱм Йаҳӓфӱна 'Ан Йахӥфа Аллӓһу `Алайһим Ұа Расӱлуһу ۚ Бал 'Ӱлӓ'ика Һуму Аž-Žӓлимӱн 024-050 Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир. ‍ ‍‌‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍‍ ‌‌‍ ۚ‍‍‌‍‍‍ ‍‍
ннамӓ Кӓна Қаұла Ал-Му'уминӥна 'Иҙӓ Ду`ӱ 'Илá Аллӓһи Ұа Расӱлиһи Лийахкума Байнаһумн Йақӱлӱ Сами`нӓ Ұа 'Аҭа`нӓ ۚ Ұа 'Ӱлӓ'ика Һуму Ал-Муфлихӱна 024-051 Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: Эшитдик ва итоат қилдик, демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир. ‍‌ ‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌‌‌ ‌‍‌ ‌‌ ‍ ‌‌‍ ‌‌‍‍‌ ‌ ‌‌‍‍‌ ۚ ‌‌‍‍‌‍‍‍
Ұа Ман Йуҭи`и Аллӓһа Ұа Расӱлаһу Ұа Йаҳша Аллӓһа Ұа Йаттақһи Фа'ӱлӓ'ика Һуму Ал-Фӓ'изӱна 024-052 Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир. ‍‌‍‍‍ ‌‌‍ ‌‍‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‌‍‍‍ ‍‍
Ұа 'Ақсамӱ Биллӓһи Җаһда 'Аймӓниһим Ла'ин 'Амартаһум Лайаҳруҗунна ۖ Қул Лӓ Туқсимӱ ۖ Ҭӓ`атун Ма`рӱфатун ۚнна Аллӓһа Ҳабӥрун Бимӓ Та`малӱна 024-053 Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир, деб айт. ‍‍‌ ‍‍ ‌ ‌ ‍‌ ‌ ‍‍‍‍‍ ۖ ‍ ‌ ‍‍‍ۖ ‌ ‌‌ۚ ‍‍‍‍‍‌ ‌
Қул 'Аҭӥ`ӱ Аллаһа Ұа 'Аҭӥ`ӱ Ар-Расӱла ۖ Фа'ин Таұаллаұ Фа'иннамӓ `Алайһи Мӓ Хуммила Ұа `Алайкум Мӓ Хуммилтум ۖ Ұа 'Ин Туҭӥ`ӱһу Таһтадӱ ۚ Ұа Мӓ `Алá Ар-Расӱли 'Иллӓ Ал-Балӓғу Ал-Мубӥну 024-054 Сен: Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ, деб айт. ‍ ‌‍‍ ‌‌‍‍‍ ۖ ‌‌ ‍‌ ‍‍‍‍ ‌ ‍‍‍‍ ‌ ‌ ‍‍‍ۖ ‌‌‌‍‍‍‍‍‍ۚ ‌‌ ‌ ‍‍ ‌‌
Ұа`ада Аллӓһу Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Минкум Ұа `Амилӱ Аҫ-Ҫӓлихӓти Лайастаҳлифаннаһум Фӥ Ал-'Арđи Камӓ Астаҳлафа Ал-Лаҙӥна Мин Қаблиһим Ұа Лайумаккинанна Лаһум Дӥнаһуму Ал-Лаҙӥ Артаđá Лаһум Ұа Лайубаддиланнаһум Мин Ба`ди Ҳаұфиһиммнӓан ۚ Йа`будӱнанӥ Лӓ Йушрикӱна Бӥ Шай'ӓан ۚ Ұа Ман Кафара Ба`да Ҙӓлика Фа'ӱлӓ'ика Һуму Ал-Фӓсиқӱна 024-055 Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. (Олдинги ўтган умматлардан қайси бири Аллоҳ таолога иймон келтирган ва бу иймони ҳақиқий бўлиб, бутун вужудини қамраб олган ҳамда ўша ҳақиқий иймонлари тақозоси ила солиҳ амаллар қилиб ҳаёт кечирган бўлса, Аллоҳ таоло уларни ер юзига Ўзининг халифаси этиб тайинлаб қўйган эди. Ер юзида ҳукми юритилиши учун уларни Ўзига ўринбосар қилиб қўйган эди. Энди ўшалар каби ер юзида халифа бўлиш имконияти фақат Муҳаммаднинг (с.а.в.) умматларида бордир. Уларнинг мазкур халифаликка эришишлари учун асосий шартиймон келтириб, амали солиҳ қилишдир. Ислом уммати қачон ушбу шартни бажарганида, Аллоҳ таоло ваъдасининг устидан чиққан.) ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‍‌‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌ ‍‍‍ ‌‍ ‌‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍ ‍‌‍ ‌ۚ ‌ ‌ ‍‍‍‍‍ۚ ‌‍‌‌ ‌ ‌ ‍‍‌‍‍‍ ‍‍
Ұа 'Ақӥмӱ Аҫ-Ҫалӓата Ұа 'Ӓтӱ Аз-Закӓата Ұа 'Аҭӥ`ӱ Ар-Расӱла Ла`аллакум Турхамӱна 024-056 Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз. ‌‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍‍ ‌‌‍‍‍
Лӓ Тахсабанна Ал-Лаҙӥна Кафарӱ Му`җизӥна Фӥ Ал-'Арđи ۚ Ұа Ма'ұӓһуму Анӓру ۖ Ұа Лаби'са Ал-Маҫӥру 024-057 Сен куфр келтирганларни ер юзида қочиб қутула олгувчилардир, деб ҳисоблама! Уларнинг жойи дўзахдир. У нақадар ёмон борар жойдир! ‌ ‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‍‌‍ ۚ ‌‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ۖ‍‍
Йӓ 'Аййуһӓ Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Лийаста'ҙинкуму Ал-Лаҙӥна Малакат 'Аймӓнукум Ұа Ал-Лаҙӥна Лам Йаблуғӱ Ал-Хулума Минкум Ćалӓćа Маррӓтин ۚ Мин Қабли Ҫалӓати Ал-Фаҗри Ұа Хӥна Таđа`ӱна Ćийӓ Бакум Мина Аž-Žаһӥрати Ұа Мин Ба`ди Ҫалӓати ۚ Ал-`Ишӓ'и Ćалӓćу `Аұрӓтин ۚ Лакум Лайса `Алайкум Ұа Лӓ `Алайһим Җунӓхун ۚ Ба`даһунна Ҭаұұӓфӱна `Алайкум Ба`đукум `Алá ۚ Ба`đин Каҙӓлика Йубаййину Аллӓһу Лакуму ۗ Ал-'Ӓйӓ Ти Ұа Аллӓһу `Алӥмун Хакӥмун 024-058 Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир-бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. (Ушбу ояти каримада зикри келаган шахслар уч вақтда, албатта изн сўрашлари керак: ...бомдод намозидан олдин... Чунки бу вақтда одам ҳали ўрнида ётган бўлади. ...пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда... Қуръон нозил бўлган иссиқ ўлкаларда пешин вақтида ечиниб, салқинлаб, дам олмасликнинг ҳеч иложи йўқ. ...хуфтон намозидан сўнг. Бу вақтда ҳам кишилар ечиниб, дам олаётган бўлади. (Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир. Яъни, авратлар очиладиган вақтдир. Шунинг учун қул ва чўрилар ҳам, балоғатга етмаган ёш болалар ҳам изн сўраб кирсинлар. Одатда хизматчилар ва ёш болаларнинг кириб чиқишлари кўп бўладиШунинг учун мазкур аврат вақтларидан бошқасида изн сўрамай киришларига рухсат берилди.) ‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌ ‌‌‍‍‍‍ ‌ ‌‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‍‍‌‌ ‍‌ ۚ ‍‍‍‍‍‍‌ ‌‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‍‌‍‍‌‌ ۚ‍‌‌ ‍‍‍ۚ ‌‌ ‍‍‍‌ ‍ ‍‌‍‍‍ ۚ‍‍‍ ‌ ‍ۚ ‍‍ ۗ‍‍‍
Ұа 'Иҙӓ Балаға Ал-'Аҭфӓлу Минкуму Ал-Хулума Фалйаста'ҙинӱ Камӓ Аста'ҙана Ал-Лаҙӥна Мин Қаблиһим ۚ Каҙӓлика Йубаййину Аллӓһу Лакум 'Ӓйӓтиһи Ұа ۗ Аллӓһу `Алӥмун Хакӥмун 024-059 Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. ‌‌‌‌ ‍ ‍‍‍‍‍‍ ‍‌‍‍‌ ‌ ‍‍‍‍ ‍‌ ‍‍ۚ ‍ ‌‍ ۗ‍‍‍
Ұа Ал-Қаұӓ`иду Мина Ан-Нисӓ' Ал-Лӓтӥ Лӓ Йарҗӱна Никӓхӓан Фалайса `Алайһинна Җунӓхун 'Ан Йаđа`на Ćийӓбаһунна Ғайра Мутабарриҗӓтин Бизӥнатин ۖ Ұа 'Ан Йаста`фифна Ҳайрун Лаһунна Ұа ۗ Аллӓһу Самӥ`ун `Алӥмун 024-060 Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. (Ушбу оятдаги кийимларидан мурод катта ёпинчиқ ва ҳамда устдан кийиладиган ридодир. Аёл киши ўта қариб, никоҳдан умуман умидсиз бўлиб қолганда паранжи-чиммат қилмасликка рухсат бор. Лекин, шундай бўлса ҳам, иффатларини сақлаганлари ўзлари учун яхшидир. Аммо воқеъликда қари аёлларнинг ўраниб-чирманиб, ёшларнинг очилиб-сочилиб юргани кўрилади. Бу ҳам, яъни, ёшларнинг бу ҳолати шариатга бўйинсунмасликнинг бир кўринишидир.) ‌‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ‍ ‌ ‍‍‍‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‌‌‍‍‍ ‍ ‍‍‌ ‍‍‍ ۖ ‌‌‌ ‍‍‌ ‍ ۗ‍‍‍
Лайса `Алá Ал-'А`мá Хараҗун Ұа Лӓ `Алá Ал-'А`раҗи Хараҗун Ұа Лӓ `Алá Ал-Марӥđи Хараҗун Ұа Лӓ `Алáнфусикумн Та'кулӱ Мин Буйӱтикум 'Аұ Буйӱти 'Ӓбӓ'икум 'Аұ Буйӱти 'Уммаһӓтикум 'Аұ Буйӱти 'Иҳұӓникум 'Аұ Буйӱти 'Аҳаұӓтикум 'Аұ Буйӱти 'А`мӓмикум 'Аұ Буйӱти `Аммӓтикум 'Аұ Буйӱти 'Аҳұӓликум 'Аұ Буйӱти Ҳӓлӓтикум 'Аұ Мӓ Малактум Мафӓтихаһу~ 'Аұ Ҫадӥқикум ۚ Лайса `Алайкум Җунӓхун 'Ан Та'кулӱ Җамӥ`ӓан 'Аұ 'Аштӓтӓан ۚ Фа'иҙӓ Даҳалтум Буйӱтӓан Фасаллимӱ `Алáнфусикум Тахӥйатан Мин `Инди Аллӓһи Мубӓракатан Ҭаййибатан ۚ Каҙӓлика Йубаййину Аллӓһу Лакуму Ал-'Ӓйӓти Ла`аллакум Та`қилӱна 024-061 Кўзи ожизга гуноҳ-танглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳ-танглик йўқдир. Беморга гуноҳ-танглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ё оталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё ака-укаларингизнинг уйларидан ё опа-сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (гуноҳ-танглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ-танглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки ақл юритсангиз. (Ушбу ояти кариманинг аввалида кўзи ожиз, чўлоқ ва бемор кишиларга нимада гуноҳ бўлмаслиги, танглик йўқлиги ҳақида муфассир уламоларимиз ихтилоф қилишган. Бир гуруҳлари, уларнинг жиҳодга чиқмай қолишларида гуноҳ ва танглик йўқ, дейдилар. Бошқалари, бу ерда эса, сўз жиҳод ҳақида эмас, балки айнан таом емоқ ҳақида кетмоқда, шунинг учун ҳам мазкур жумлани таом ейишда уларга гуноҳ ва танглик йўқ, деб тушунмоқ керак, дейдилар ва бу фикрларини тасдиқловчи ривоятларни келтирадилар. Иккинчи тоифа муфассирларнинг фикрлари кучлироқдир. Калитга молик бўлиш уй эгасининг калитни ишониб топшириб қўйишидир. Ана шундай кишилар инсоф билан, қоринлари тўйгунча есалар, бўлаверади. Ойиша онамиздан Имом аз-Зуҳрий қилган ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) билан жиҳодга жўнаб кетаётган мусулмонлар уйлари калитларини ўзлари билган кишиларга топшириб, ҳожатингиз тушганда емоқни сизга ҳалол қилдик, деб кетар эканлар. Аммо калитни олиб қолганлар, қуруқ манзират учун айтилган бўлса керак, деб ўзларини тийишаркан. Ушбу оят билан уларга Аллоҳ ҳам изн берган.) ‍‍‍ ‌ ‌ ‍‌ ‌‌ ‌ ‌ ‌‌ ‌ ‍‍‍‌ ‌‌ ‍‌ ‌‌‍ ‌‌ ‌ ‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‍‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍ ‌‍‍‌ ‌‌‌ ‍‍‍ ‍ ‌‌‌ ‌ ~ ‌‌‌ ‍‍‍‍ۚ‍‍‍ ‍‍‍ ‌‌ ‌ ‌ ‌‌‌ ‌‌ۚ ‌‌‌ ‌‍‍ ‌‌ ‍‌ ‌‌ ‌ ‍‌ ‍‌‍‍‍‌ ‍ ‌‍ ‍‌ ۚ ‍‍‍‍
ннамӓ Ал-Му'уминӱна Ал-Лаҙӥна 'Ӓманӱ Биллӓһи Ұа Расӱлиһи Ұа 'Иҙӓ Кӓнӱ Ма`аһу `Алáмрин Җӓми`ин Лам Йаҙ/һабӱ Хаттá Йаста'ҙинӱһу ۚнна Ал-Лаҙӥна Йаста'ҙинӱнака 'Ӱлӓ'ика Ал-Лаҙӥна Йу'уминӱна Биллӓһи Ұа Расӱлиһи ۚ Фа'иҙӓ Аста'ҙанӱка Либа`đи Ша'ниһим Фа'ҙан Лиман Ши'та Минһум Ұа Астағфир Лаһуму Аллӓһа ۚнна Аллӓһа Ғафӱрун Рахӥмун 024-062 Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир. ‍‌ ‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌ ‍‍ ‌‌‍ ‌‌‌‌‌ ‌ ‍‌ ‌‌‌ ‌ ‌‍‍‍ ۚ ‍‍‍‍ ‌ ‌‍‍‌‍‍‍ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍ ‌‌‍ ۚ ‌‌‌ ‌‍‍‍ ‌‌ ‍‌ ‍‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍ۚ ‍‍‍‍‌ ‌‍
Лӓ Таҗ`алӱ Ду`ӓ Ар-Расӱли Байнакум Каду`ӓ'и Ба`đикум Ба`đӓан ۚ Қад Йа`ламу Аллӓһу Ал-Лаҙӥна Йатасаллалӱна Минкум Лиұӓҙӓан ۚ Фалйахҙари Ал-Лаҙӥна Йуҳӓлифӱна `Ан 'Амриһи~н Туҫӥбаһум Фитнатун 'Аұ Йуҫӥбаһум `Аҙӓбун 'Алӥмун 024-063 Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир-бирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, аста-аста суғирилиб чиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар. (Ушбу ояти кариманинг биринчи жумласи ҳақида уламолар уч хил фикр айтганлар. Учала фикр ҳам бир-бирини тўлдириб келади. Биринчи фикрга биноан, Пайғамбарни чақиришда, бир-бирингизни чақиришингиздаги лафзларни қўлламанг, дегани. Иккинчи фикрга кўра, Пайғамбарнинг чақириғини, буйруғини бошқаларнинг чақириғи каби оддий қабул қилманг, балки алоҳида аҳамият ва эътибор билан қабул қилинг, деганидир. Учинчи фикрга кўра эса, Пайғамбарнинг дуосини, бошқаларнинг дуосига ўхшатманг, деганидир. У зотнинг дуоси, албатта, қабул бўлиши муқаррардир.) ‌ ‍‍‍‌ ‌‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍‌‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‌ۚ ‍‍‍‍ ‍‍‍ ‍‌‍‍‍ ‌‌‌‌ۚ ‍‍‌ ‍‍‍‍ ‍‍‍‍‍‍‍ ‍‌ ‌‍ ‌‌‍‍‍ ‌‌‌ ‍‍‍‍‍‌
'Алӓнна Лиллӓһ Мӓ Фӥ Ас-Самӓұӓти Ұа Ал-'Арđи ۖ Қад Йа`ламу Мӓнтум `Алайһи Ұа Йаұма Йурҗа`ӱна 'Илайһи Файунабби'уһум Бимӓ `Амилӱ Ұа ۗ Аллӓһу Бикулли Шай'ин `Алӥмун 024-064 Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. ‌ ‌ ‍‌‍‍‌‌‍ ۖ ‌ ‍‌ ‌‌‍ ‍‍‍‍ ‌‍‍‍ ‌‍‍‍‍ ‌ ۗ
Toggle thick letters. Most people make the mistake of thickening thin letters in the words that have other (highlighted) thick letter Toggle to highlight thick letters
Next Sūrah